"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...
08 дек 21:30
Янгиликлар
"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...
Мбаппе "Сельта" билан учрашувда бармоғини синдирди.
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Ла Лига доирасидаги "Сельта"га қарши кечган ўйинда (0:2) бармоғини синдириб олди.
Франциялик футболчи учрашувнинг 43-дақиқасида ҳимоячи Оскар Мингесани алдаб ўтаётганда жароҳат олди. Мбаппе майдон ташқарисига чиқди ва чап қўли боғланган ҳолда майдонга қайтди.
"El Partidazo de COPE" нашрининг хабар беришича, Мбаппенинг чап қўлидаги номсиз бармоғи синган. Шундай бўлса-да, ҳужумчи чоршанба куни Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда иштирок эта олади.
Қайд этилишича, Эдуардо Камавинга ва Дин Хейсеннинг ушбу баҳсдаги иштироки сўроқ остида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар