"Манчестер Сити" Харри Кейндан воз кечмаяпти
12 авг 2021 21:47
Янгиликлар
"Манчестер Сити" Харри Кейндан воз кечмаяпти
"Тоттенхэм" ҳамда Англия терма жамоаси форварди Харри Кейннинг келажаги ҳамон сўроқ остида.
Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Манчестер Сити" ўйинчининг трансферидан воз кечмаган. "Шаҳарликлар" раҳбарияти "шпорлар"га 150 миллион евролик янги таклиф билан чиқишга тайёр.
Манбанинг айтишича, "Тоттенхэм" Кейн борасида ҳеч қандай таклиф олмаган ва уни жамоада қолдирмоқчи.
"Сити" стратегияси – ҳар доим тайёр туриш ва кутиш.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар