"Манчестер Сити" собиқ футболчиси: "Эркаклар болаларни мағлуб қилди"
20 фев 23:45
Янгиликлар
"Манчестер Сити" собиқ футболчиси: "Эркаклар болаларни мағлуб қилди"
"Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Майка Ричардс "шаҳарликлар"ни танқид қилди.
Кеча "Сити" Испанияда "Реал"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва ЕЧЛдан чиқиб кетди.
"Футболда асосан кучли жамоалар ғалаба қозонади, бу сафар эркаклар болаларни мағлуб қилди. "Реал" шунчаки зўр ўйнади.
Бу ўйин "Манчестер Сити"нинг бутун бир мавсумини кўрсатиб берди: тезликда ютқазиш, тўп билан ва тўпсиз жуда ёмон ўйин, гол уришда, ҳимояда муаммо, жароҳатлар. Бугун шуларнинг барчаси кўзга ташланди, айни пайтда улар бундан қутула олишмаяпти.
"Реал"га ҳам тан бериш керак: Мбаппе, Вальверде ақлбовар қилмас ўйин кўрсатди. Бу ўйинни стадиондан томоша қилдим ва ҳайратда қолдим", - деди Ричардс.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар