“Манчестер Сити” раҳбарлари Хитой клубини сотиб олди
20 фев 2019 16:39
Янгиликлар
“Манчестер Сити” раҳбарлари Хитой клубини сотиб олди
“Манчестер Сити” жамоасига тегишли бўлган City Football Group компанияси Хитойнинг "Сичуань Цзюню" клубини сотиб олганини эълон қилди.
Учинчи дивизион вакили бўлган жамоа Чэнду шаҳрида жойлашган бўлиб, 27 минг томошабинга мўлжалланган аренага эга.
Шу тариқа "Сичуань Цзюню" City Football Group компанияси томонидан сотиб олинган еттинчи жамоага айланди. Компания “Манчестер Сити” (Англия) билан биргаликда “Нью-Йорк Сити” (АҚШ), “Мельбурн Сити” (Австралия), “Йокогама Маринос” (Япония), “Атлетико Торке” (Уругвай) ва “Жирона” (Испания) клубларининг ҳам эгаси ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, City Football Group Чэнду шаҳри клубини UBTECH ва China Sports Capital билан ҳамкорликда қўлга киритган.
Фикрлар