UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  16 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7

Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин Янгиликлар

Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин

Бу ҳақда журналист Александр Троицкий хабар қилди.

"Мендаги маълумотларга кўра, Тожикистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Петар Сегрт германиялик мутахассис Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилса, Йоахим Лёвнинг ёрдамчиси бўлиш имкониятини муҳокама қилган.

Сегрт Тожикистон терма жамоасидан кетганидан кейин иш топа олмади. Олаётган таклифлар шарт-шароит жиҳатидан унга мос келмайди. Балки Тожикистондан ҳам шундай таклифлар келгандир.

Ўз навбатида, менга айтишларича, 65 ёшли Йоахим Лёв сўнгги йилларда тўғри мулоқот ўрнатишда муаммоларга дуч келмоқда. Эҳтимол, бу қисман унинг узоқ танаффусига, шунингдек, Бундеслига клублари билан ишлашни истамаслиги билан боғлиқдир, чунки шундай бўлса, доимий равишда одамлар билан мулоқот қилишига тўғри келарди.

Кўриниб турибдики, Сегрт керак бўлса, ўзининг очиқлиги ва Осиёда ишлаш тажрибаси билан Лёвга ёрдам бера олади", – дейилади Троицкий хабарида.

Аввалроқ Петар Сегрт Championat.asia мухбири Абдулвосит Бектемировга эксклюзив интервью берган эди. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика