Манба: "РФИ ОФКга ўтиш масаласида РПЛ клублари билан маслаҳатлашгани йўқ"
29 дек 2022 14:36
Янгиликлар
Манба: "РФИ ОФКга ўтиш масаласида РПЛ клублари билан маслаҳатлашгани йўқ"
Куни кеча Россия Футбол Иттифоқи раҳбари Александр Дюков барча клублар Осиёга ўтишни қўллаб-қувватлаётганини айтганди.
"Мендаги маълумотларга кўра, РПЛ клублари раҳбарияти билан бу борада маслаҳатлашувлар ўтказилмаган. Бундан ташқари, ҳеч ким ҳеч қандай хат ва билдиришнома олмаган.
Эслатиб ўтамиз, эртага РФИ ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтади ва унда мамлакат футбол федерациясини ОФКга ўтказиш масаласи кўтарилади", – дея хабар берди "Спорт-Экспресс" мухбири Максим Никитин.
Аввалроқ Россия Футбол Иттифоқи фахрий президенти Вячеслав Колосков Россиянинг Осиё Футбол Конфедерациясига ўтишига қарши эканлигини маълум қилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар