Малком миш-мишлар борасида фикр билдирди

Aslanov Jasurbek
1 ноя 2018, 13:13
"Барселона" ярим ҳимоячиси Малком ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган ўзи ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

Олдинроқ, футболчи январда бошқа клубга кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

"Испанияда пайдо бўлган ўнгги янгиликлардан кейин, вазиятга ойдинлик киритмоқчиман. "Барселона"га ўтишимга маълум бир мақсадларим сабаб бўлган. Фаолиятим ривожидан кўнглим тўқ, орзуларим амалга ошмоқда. Оилам шаҳарга кўникиб кетди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам фаолиятим давомида нимага эришишни истасам, шу учун курашаман" - дейди Малком.

Олдинроқ, бразилияликка "Тоттенхэм" қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. "Шпорлар" футболчи учун "Барселона"га 50 млн евро тўлашга тайёр.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: A Bola

Сўнгги янгиликлар

Барча ›