МакТоминей 3-4 ҳафтага сафдан чиқди
29 дек 2019 13:41
Янгиликлар
МакТоминей 3-4 ҳафтага сафдан чиқди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер матбуот анжуманида ярим ҳимоячи Скотт МакТоминей сафдан чиққанини маълум қилди.
Мураббийнинг айтишига кўра, гарчи футболчи "Ньюкасл"га қарши ўйиннинг биринчи бўлимини якунлай олган бўлса-да, унинг ўнг оёғида жиддий шикастланиш аниқланган. Шу боисдан Скотт тахминан 3-4 ҳафтани майдондан ташқарида ўтказиб юборади.
У катта эҳтимол билан 30 январь куни "Манчестер Сити"га қарши кечадиган ўйинга қадар сафга қайтиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Фикрлар