UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  1 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  4 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  9 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  9 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  3 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  7 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  27 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  4 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  16

Мактабда икки, майдонда беш баҳога ўқиган, ҳинд фильмларини томоша қиладиган, кумири Неймар бўлган Жалолиддин Машариповга қўшалоқ байрам муборак! Янгиликлар

Мактабда икки, майдонда беш баҳога ўқиган, ҳинд фильмларини томоша қиладиган, кумири Неймар бўлган Жалолиддин Машариповга қўшалоқ байрам муборак!

Бугунги санада таваллуд айёмларини нишонлаётган футболчиларимизни унутилмас кун билан муборакбод этишда давом этамиз.

Буни қаранқки, бугунги қаҳрамонлар учун туғилган кун қўшалоқ байрамга айланди. Бундай бахтли инсонлар қаторида бир гуруҳ футболчиларимиз ҳам бор экан. Улардан бири Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Пахтакор” клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов. Хоразм ўғлони бугун 26 ёшга тўлди. 

1993 йилнинг 1 сентябрь санасида Хоразмда дунёга келган Жалолиддин 6 ёшидан футбол ўйнашни бошлаган. Футболни танлашида акаси Жамолиддиннинг хиссаси катта бўлган. Биринчи мураббийи Олимбой Давлетов.  

Ўша онларни бугунги қаҳрамонимиз шундай эслайди:

“Овқат емасам, дарсларни қилмасам ҳам футбол ўйнардим. Мактабга оқ кўйлак, костюм-шим кийиб, сумкамга китоб-дафтар ва футбол формамни солиб кетардим. Устозларим мени доим футбол майдонидан топиб келишарди. Синфда энг иккичи, майдонда эса аълочи бўлганман. Футболда доим бизнинг синф чемпион бўларди. Шунга синфда барча мени яхши кўрарди, синф раҳбаримиз баҳоларимни кўтариб қўйиб берардилар”.

Жалолиддинни футболчи сифатида Жиззахдаги турнир кашф этиб берган. “Хоразм”нинг 12 ёшли футболчилардан иборат жамоаси Жиззахдаги мусобақада қатнашган. Ўша турнирда “Пахтакор” жамоаси ҳам иштирок этганди. “Пахтакор”га қарши ўйиндаги ҳаракатларига тўғри баҳо берган мураббийлар Жалолиддин ва Жамшид Искандеровни академияга таклиф қилишади. Шу тариқа икки истеъдодли ярим ҳимоячининг катта футболдаги ёрқин дамлари бошланган. 

“Ёшлигимда онамга машина совға қилишни ният қилгандим. Орадан йиллар ўтиб, орзуим рўёбга чиқди. Онамга “Нексия” автомобилини совға қилдим. Аслида уларга дунёдаги энг қимматбаҳо машинани совға қилсам ҳам кам. Чунки, онамни жуда ҳам яхши кўраман”, - дейди Жалолиддин. 


Жалолиддин Машарипов майдонда жуда кўп дриблинг ишлатади. Табиийки, бу мухлисларга жуда ёқади. 

“Мухлислар дриблингларни кўришни исташади. Шундай чиройли ҳаракатлар мухлисларнинг футболни янада севишига сабаб бўлади, деб ўйлайман. Футболнинг ўзи бир чирой, бу чиройга яна чирой қўшилса, ажойиб бўлади. Неймар, Роналдиньо, Азарнинг ҳаракатларини кўриб, машғулотларда шуларни такрорлашга уринаман. Кейин ўйин пайтида ўша дриблингни бажаришга ҳаракат қиламан”, - дея дриблинг ҳақидаги саволга жавоб берди қаҳрамонимиз. 


Жалолиддиннинг Машарипов дўстликни жуда ҳам қадрлайди. Энг яқин дўсти Жамшид Искандеров. Жамшид Жалолиддиннинг тўйида куёвжўра вазифасини ҳам бажарган. Ҳеч кимга айтмаган сирларини ҳам икки дўст бир-бирлари билан баҳам кўришади, маслаҳатлашишади.

Жамшид Искандеров, “Локомотив” ПФК ярим ҳимоячиси, дўсти

“Аввало, дўстим Жалолиддинни бугунги туғилган куни билан оиламиз ва шахсан ўз номимдан табриклайман. Шубҳасиз, энг яқин дўстим. Ундан кўп маслаҳат оламан. Ўз ўрнида у ҳам менга маслаҳат солади. У билан битта футбол мактабида, бир мураббий (Олимбой Давлетов) қўл остида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўргандик. “Пахтакор”га ҳам бир вақтнинг ўзида ўтдик. Терма жамоаларда ҳам бирга ўйнадик. Келажакда ҳали бирга амалга оширадиган ишларимиз бисёр. Дўстим бўйдоқлик билан хайрлашди. Унга бахт-саодат тилайман. Худойим шириндан-шакар фарзандлар берсин. Дўстлигимиз эса абадий бўлсин”.

Машарипов Испаниянинг “Барселона” клубига мухлислик қилади, кумири - Бразилия терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар! Бўш вақтида ҳинд фильмларини томоша қилади. 

Фурсатдан фойдаланиб, бугун қўшалоқ байрамларни нишонлаётган Жалолиддин Машариповни муборакбод этамиз. Бу тилакларга унинг мухлислари ҳам қўшилишади, деган умиддамиз. Агар шундай бўлса, ўз тилакларингизни хабар остида ёзиб қолдиринг. Жалолиддин табригингизни ўқиб албатта хурсанд бўлади. 

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика