UZ

Сўнгги янгиликлар

08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  0 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  9 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1

Максим Шацких: "Терма жамоадан таклиф бўлишини кутяпман" Янгиликлар

Максим Шацких: "Терма жамоадан таклиф бўлишини кутяпман"

Теглар :  Максим Шацких
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси ҳамда сардори Максим Шацких УЕФА дипломи - “А” тоифасига мансуб мураббийлик лицензиясини қўлга киритди.

37 ёшни қаршилаган ҳамюртимиз айни пайтда футболчилик фаолиятини Украинанинг “Рух” ҳаваскорлар жамоасида давом эттирмоқда. Ундан аввал эса “Говерла” клуби шарафини ҳимоя қилган эди. Ужгород клубидаги молиявий қийинчилик сабаб Шацких жамоани тарк этишга мажбур бўлганди. Бу орада эса у ватқдан унумли фойдаланиш мақсадида мураббийлик курсида таҳсил олиб, тегишли лицензияга эга бўлди. Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Максим Шацких Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 60та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 34 маротаба ишғол қилган. Терма жамоадаги фаолиятини эса ўтган йили якунлаган эди. Уммонга қарши Тошкентга ўтказилган ўйин Супер Макс учун миллий терма жамоа либосидаги сўнгги учрашув бўлиб тарихга кирганди. Биз Шацких билан боғланиб, ундан қисқача интервью олдик.

- Максим, аввало сизни мураббийликнинг “А” тоифали гувоҳномасини қўлга киритганингиз билан табриклаймиз. Ўқув курсидан олган таассуротларингиз қандай бўлди?
- Табрик учун раҳмат. Ўқув курслари юқори савияда ташкил этилди. Биласизми, мураббийлик умуман бошқа олам экан. Мен ўйлаган ва тасаввур қилгандан ҳам мураккаб соҳа эканлигини тушуниб етяпман. Ўқув курси жараёнида назарий машғулотлардан ташқари амалиёт ҳам ўтадик. Бир сўз билан айтганда, ҳаммаси супер бўлди. Терма жамоа мураббийлар штабига таклиф бўлишини кутяпман (кулади).


- Умид қиламиз, бу таклиф тез орада бўлади. Ҳар ҳолда жуда катта тажрибага эга футболчисиз. Фаолиятингиз давомида машҳур мураббийлар қўл остида ўйнадингиз. Бу борада биргина марҳум Валерий Лобановскийни эслаш кифоя бўлса керак. Энди айтингчи, ушбу мураббийлик курсларида таниқли футболчилардан яна кимлар иштирок этди?
- Шевчук, Срна каби таниқли футболчилар билан биргаликда мураббийликнинг илк сабоқларини олдик. Аксарият иштирокчилар мураббийлар эди. Машғулотларни тажрибали УЕФА ва ФИФА инструкторлари олиб боришди.

- Максим Шацких футболчилик фаолиятини якунлади ва энди мураббийлик қилишни бошлайди, десак бўладими ёки ҳали бутсаларни михга илишга шошилмаяпсизми?
- Йўқ. Ҳали бир-икки йил футбол ўйнамоқчиман. Фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйламаяпман.

- “Рух” клубидаги ишларингиз қандай кетяпти?
- Ҳаммаси жойида.

- “Говерла”дан пулларингизни олдингизми?
- Афсуски, ҳозирча олмадик. Лекин бу бўйича иш кетяпти. Қолган футболчилар ҳам ҳаракатларни бошлаб юборишган. “Говерла” раҳбарияти эса ҳамон қарздорликни узиш ҳақида ўйламаяпти. Дарвоқе, миллий терма жамоамизнинг келаси ҳафта КХДР ва Яманга қарши ўтказиладиган ЖЧ-2018 саралаш учрашувларида зафар ёр бўлишини тилаб қоламан. Йигитларга омад!

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика