UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Футзал. Бугун ўсмирларимиз Осиё ўйинларидаги юришини бошлайди  0 10:17"Челси" 100 миллион еврога баҳоланган испаниялик футболчига кўз тикмоқда  1 09:43"Манчестер Юнайтед"нинг ярим ҳимоячи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  6 09:17"Челси" "Реал"нинг трансфер нишонини "илиб кетмоқчи"  0 08:50Алонсо "Ювентус" юлдузи учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр  2 08:22"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  5 07:55"Реал Мадрид"нинг тўрт нафар футболчиси "Барселона"га қарши ўйиндан олдин сафга қайтди  13 07:28Суперлига. Бугун битта учрашув бор  5 02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  1 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  3

Максим Шацких: "Терма жамоадан таклиф бўлишини кутяпман" Янгиликлар

Максим Шацких: "Терма жамоадан таклиф бўлишини кутяпман"

Теглар :  Максим Шацких
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси ҳамда сардори Максим Шацких УЕФА дипломи - “А” тоифасига мансуб мураббийлик лицензиясини қўлга киритди.

37 ёшни қаршилаган ҳамюртимиз айни пайтда футболчилик фаолиятини Украинанинг “Рух” ҳаваскорлар жамоасида давом эттирмоқда. Ундан аввал эса “Говерла” клуби шарафини ҳимоя қилган эди. Ужгород клубидаги молиявий қийинчилик сабаб Шацких жамоани тарк этишга мажбур бўлганди. Бу орада эса у ватқдан унумли фойдаланиш мақсадида мураббийлик курсида таҳсил олиб, тегишли лицензияга эга бўлди. Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Максим Шацких Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 60та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 34 маротаба ишғол қилган. Терма жамоадаги фаолиятини эса ўтган йили якунлаган эди. Уммонга қарши Тошкентга ўтказилган ўйин Супер Макс учун миллий терма жамоа либосидаги сўнгги учрашув бўлиб тарихга кирганди. Биз Шацких билан боғланиб, ундан қисқача интервью олдик.

- Максим, аввало сизни мураббийликнинг “А” тоифали гувоҳномасини қўлга киритганингиз билан табриклаймиз. Ўқув курсидан олган таассуротларингиз қандай бўлди?
- Табрик учун раҳмат. Ўқув курслари юқори савияда ташкил этилди. Биласизми, мураббийлик умуман бошқа олам экан. Мен ўйлаган ва тасаввур қилгандан ҳам мураккаб соҳа эканлигини тушуниб етяпман. Ўқув курси жараёнида назарий машғулотлардан ташқари амалиёт ҳам ўтадик. Бир сўз билан айтганда, ҳаммаси супер бўлди. Терма жамоа мураббийлар штабига таклиф бўлишини кутяпман (кулади).


- Умид қиламиз, бу таклиф тез орада бўлади. Ҳар ҳолда жуда катта тажрибага эга футболчисиз. Фаолиятингиз давомида машҳур мураббийлар қўл остида ўйнадингиз. Бу борада биргина марҳум Валерий Лобановскийни эслаш кифоя бўлса керак. Энди айтингчи, ушбу мураббийлик курсларида таниқли футболчилардан яна кимлар иштирок этди?
- Шевчук, Срна каби таниқли футболчилар билан биргаликда мураббийликнинг илк сабоқларини олдик. Аксарият иштирокчилар мураббийлар эди. Машғулотларни тажрибали УЕФА ва ФИФА инструкторлари олиб боришди.

- Максим Шацких футболчилик фаолиятини якунлади ва энди мураббийлик қилишни бошлайди, десак бўладими ёки ҳали бутсаларни михга илишга шошилмаяпсизми?
- Йўқ. Ҳали бир-икки йил футбол ўйнамоқчиман. Фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйламаяпман.

- “Рух” клубидаги ишларингиз қандай кетяпти?
- Ҳаммаси жойида.

- “Говерла”дан пулларингизни олдингизми?
- Афсуски, ҳозирча олмадик. Лекин бу бўйича иш кетяпти. Қолган футболчилар ҳам ҳаракатларни бошлаб юборишган. “Говерла” раҳбарияти эса ҳамон қарздорликни узиш ҳақида ўйламаяпти. Дарвоқе, миллий терма жамоамизнинг келаси ҳафта КХДР ва Яманга қарши ўтказиладиган ЖЧ-2018 саралаш учрашувларида зафар ёр бўлишини тилаб қоламан. Йигитларга омад!

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика