UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" 0:2  0 22:00Ла Лига. 37-турдаги 9та ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" — 2023/24 йилги мавсум чемпиони!  63 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  20 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  179 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  3 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  8 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  9

Максим Шацких "Пахтакор" тарихида энг кўп академия тарбияланувчисидан фойдаланган мураббий бўлди Янгиликлар

Максим Шацких "Пахтакор" тарихида энг кўп академия тарбияланувчисидан фойдаланган мураббий бўлди

Кеча Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Грузиянинг "Самгурали" жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этганди.

Бу баҳс ўзига хос сабаб билан клуб тарихига кирадиган бўлди.  

"Асосий таркибнинг 11 нафар футболчиси ичида Санжар Қувватовдан ташқари қолган барча футболчилар "Пахтакор" академияси тарбияланувчилари бўлди. Бу 9 нафар футболчимиз айни пайтда Равшан Ҳайдаров қўл остида Ўзбекистондаги Осиё чемпионатига тайёрланаётган бир пайтдаги вазият.

Кечаги таркибга назар ташласак, у ерда Муҳаммадқодир Ҳамралиев (2001, Станислав Кудряшов), Диёр Холматов (2002, Тимур Алимхўжаев ва Дилшод Нуралиев)ни катта футболчи сифатида кўрамиз. Ваҳолангки, булар энди 21-22 ёшни қарши оляптилар. 2004 йилда таваллуд топган ва Олим Шокиров қўл остида катта бўлган Абдумажидов, Поёнов, Тодоров, Ўктамов, Беглархонов ҳамда Турдимуродов. Фарҳод Нишоновнинг 2005 йилда тарбиялаганларидан Ўринбоев ва Саиднуруллаев. Яна ўйинда қатнашмаганлар орасида Хожиакбар Алижонов (1997, Жасур Абдураимов) ва Шаҳзод Азмиддинов (2000, Тимур Олимхўжаев).

"Пахтакор" жамоасининг фалсафаси академиядан таваллуд топган жамоалар билан чемпион клуб яратиш. 

Албатта, бу иш бугунча ўртоқлик ўйинида амалга ошди. Умид қиламиз, клубимиз менежерлари ва бош мураббий Максим Шацких ёрдамида Суперлига, кейинчалик ОЧЛда ҳам мана шундай натижага эришамиз", - дейилади клуб матбуот-хизмати хабарида. 

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика