UZ

Сўнгги янгиликлар

03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  0 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  153 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  7 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  4 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  1 23:30ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  13 22:59Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  14 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  78 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  317 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  7 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4

Максим Шацких: "Ҳар бир учрашувда омадсизликка дуч келмоқдамиз. Бугун Саитов кутилмаганда жароҳат олди" Янгиликлар

Максим Шацких: "Ҳар бир учрашувда омадсизликка дуч келмоқдамиз. Бугун Саитов кутилмаганда жароҳат олди"

Суперлига 7-тури доирасида ўтказилган "Олимпик" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди

Ўйин ҳақида

- Барчага ҳайрли кеч. Ўйин қизиқарли бўлди, айниқса иккинчи бўлимда. Тўғри режа танлагадик деб ўйлайман, лекин биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмади. Тўп билан жуда секин ҳаракатландик ва айниқса ҳимоядан ҳужумга ўтишга оқсадик. Иккинчи таймда эса ўзимизга келиб олдик. Дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қола олмаган бўлсак ҳам, якунда ғалаба қозондик ва муҳим уч очкони қўлга киритдик.

- "Пахтакор" жамоасида жароҳатлар сони кўпайиб кетди, айниқса сўнги учрашувлар бунга яққол исбот. Бугун Саитов, ўтган ўйинларда Асқаров ва Мерклар жароҳат олишди. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз? Шунингдек, Ҳожиакбар Алижоновнинг ҳолатида ҳам бизга ноъмалум. Алижонов қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот берсангиз?

- Алижонов масаласига тўхталсак. Ҳожиакбар қачон ва қаерда жароҳат олганини ўзингиз яхши биласиз. Биз уни атайлаб Туркманистондаги ОЧЛ ўйинида майдонга туширмаган эдик. Биз уни асрагандик, лекин терма жамоада уни ўйнатишди. Натижасини эса ўзингиз кўриб турибсиз. Ярим йилдан ортиқ вақт ўтди, Ҳожиакбар ҳали сафга қайтгани йўқ. Ҳар ҳафта мана энди тикланади деган умид билан яшамоқдамиз. Ҳозирги ҳолати яхши, оғриқ ва жароҳат йўқ. Лекин ў ҳали ўз спорт формасига қайтиб олиши керак. Индивидуал машғулотларни бошлаб юборган. Кейинги ҳафта яна бир текширувдан ўтади ва докторларнинг ҳулосасидан келиб чиқиб бир қарорга келамиз. Алижоновни кутмоқдамиз ва у ҳам футболни соғингани аниқ. Тезроқ майдонга қайтишни истамоқда. Саитов эса йўқ жойдан жароҳат олди. Омадсизлик рўй берди ва йўқ жойдан жароҳат олди. Эртага Саитовни ҳам текширтирамиз. Кими Мерк ўтган ўйинда кичик жароҳат олди ва у бир нечта ўйинни ўтказиб юборади. Драган Черан ҳам жароҳатидан секин асталик билан тикланмоқда. Черан дастлабки дақиқалардан ўйнашга тайёр эмас. Унга бироз вақт керак. Бундай йўқотишлар жуда аламли.

- Жамоа ўтиш вақтини бошидан ўтказмоқда. Бундай жараён осон кечмайди ва ўзига яраша муаммолар бўлиши табиий. Жамоадаги ички муҳим ва футболчиларнинг ўзаро мулоқотлари қандай? Бугун майдонда Черан Ҳамдамовга қўпол жавоб берди ва уни сўкди. Чераннинг қўпол гаплари барчага эшитилди.

- Ишонинг сиз эшитган сўзлар, уларнинг ҳар куни суҳбати. Жамоада ҳаммаси яхши. Ўша вазиятда Драган қизишиб кетган эди ва шундай сўзларни ишлатди, аммо ҳар машғулотимизда бундай сўзлар кўп ишлатилади. Ҳозир кийиниш хонасига кирсангиз, улар бир бирини қучоқлаб ғалабани нишонлаётганини кўрасиз. Черан ва Ҳамдамов яқин дўстлар ва уларнинг ўзаро сўҳбати шундай сал қўполроқ. Ҳамдамов нотўғри ҳаракат қилганди ва шу сабаб Черан унга эътироз билдирди.

- Жамоангизда тўп билан ҳаракатланиш жуда секинлиги ва боғловчи вазиятларда тез қарор чиқариш бўйича муаммолар борлигини айтдингиз? Ушбу муаммолар қачон бартараф этилиши мумкин? Жамоада ёш футболчилар кўплиги ва уларда тажриба камлиги туфайли, жамоа ўйини жуда секинлашиб кетаётгандек?

- Ушбу муаммо фақатгина биринчи бўлимда кузатилди. Ёшларга тажриба керак. Ҳозирги "Пахтакор"га қараб баҳо берманглар, сабаби биз катта ўзгаришларга қўл урдик. Бу ҳали таййёр маҳсулот эмас. 90 фоиз таркибимиз ўзгарди. Ўтган мавсумдан бор йўғи учта футболчи қолди. Бизда ротация қилишга имконият йўқ. Захирадан тушаётган футболчилар ўйинни кучайтириш эмас, чарчаган футболчини ўрнини босиш учун майдонга тушмоқда. Ҳар бир учрашувда яна жароҳат олмоқдамиз. Бизнинг захирамиздаги футболчилар U19 жамоасидан асосий жамоага ўтиб қолишди. U19 чемпионати билан Суперлиганинг даражаси қандай фарқ қилишини ўзингиз биласиз. Ёш футболчиларида U19 ва U21 чемпионатларида ўйнашларига ва ўша ерда тажриба тўплашлари керак. Бизда эса катта ўзгаришлар бўлиб кетди. Тўғри, жуда иқтидорли ёш футболчилар ҳам учраб туради, лекин улар саноқли. Масалан 40та ёш футболчидан битта дона Аббос Файзуллаевга ўхшаган "вундеркинд" чиқиши мумкин. Ҳар бир ёш тоифаси муҳим пойдевор ҳисобланади. Баҳона қилмаймиз ва ишлашда давом этамиз.




Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика