UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  3 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  4 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  3 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  18 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  5 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  1 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2

Максим Шацких: “Ўзбекистонга қайтиш... аввал таклиф тушсинчи” Янгиликлар

Максим Шацких: “Ўзбекистонга қайтиш... аввал таклиф тушсинчи”

Ўзбек футболи тарихида ўзига яраша ва айтиш мумкинки, яхшигина из қолдиришда давом этаётган Максим Шацких ҳали фаолия­тини якунлаш ҳақида ўйламаяпти.
Тўғри, 20 ёшу 11 ой 19 кунлигида терма жамоадаги дебютини нишонлаган Супермакс ўтган йили Уммонга қарши кечган учрашувдан сўнг  асосий эътиборини клубдаги ишларига қаратяпти. Якунлан мавсумни Украинанинг “Говерла” клубида ўтказган кенжа Шацких айни пайт оиласи даврасида ҳордиқ чиқаряпти. Ҳақиқатан ҳам, Максим терма жамоадаги ўйинлари билан мухлисларимизга олам-олам қувонч бағишлаган. У терма жамоамиз сафидаги илк учрашувидаёқ “хет-трик”ка эришган ягона футболчи ҳисобланади. Битта ўйинда 5та гол урган ягона футболчи ҳам айнан Шацкихдир. Бош жамоа либосида рақиблар дарвозасини кўп ишғол қилиш бўйича рекорд ҳам шу Максимга тегишли - 34та гол. Биз бўлажак футбол мавсумига янги умидлар билан қараб, ҳозирда ҳордиқ чиқараётган голеадор билан боғланиб, қисқа ва лўнда эксклюзив интервью олдик.

- Максим, салом. Кайфиятлар қандай?

- Ҳаммаси жойида. Таътилдан унумли фойдаланиб, чарчоқ ёзяпман.

- Янги мавсум учун қандай режалар тузяпсиз?

- Ҳозирча ҳеч қандай. Бор эътиборимни дам олишга қаратяпман.

- Лекин ҳали футболчилик фаолиятингизни якунлаш ҳақида ўйламаяпсиз, шундайми?

- Албатта. Футбол майдонида қиладиган ишларим кўп (кулади). Гап бир йил ҳақида кетмаяпти. Футболчилик фаолиятимни имкон қадар узайтиришдан умидворман.

- Ўтган мавсум хулосалари қандай бўлди?

- “Говерла” 12-ўринни эгаллади. Тўғри, бу ижобий натижа эмас. Лекин жамоанинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб айтганда, чидаса бўладиган кўрсаткич. Ўзимга келсак, мавсум давомида барча ўйинларда майдонга тушмадим, аммо 3та гол уришни уддаладим.

- Клубнинг футболчилардан қарзлари ҳамон сақланиб турибди, чоғи?

- Ҳа, лекин бу мавзу юзасидан чуқурлашишни истамайман.

- Украина сайтлари бу масалани жуда кўп кўтаришди. Ҳарқалай, “Говерла” футболчилар билан ҳали тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаган экан...

- Тўғри. Ҳақиқатан ҳам, бу ҳақда жуда кўп ёзишди.

- Фаолиятингизни якунлаш ҳақида ўйламаётган экансиз, демак, таклифлар бордир...?

- Албатта, чорловлар етарли. Фақат, ҳозир улар хусусида батафсил тўхталишдан маъно йўқ.

- Ўзбекистон чемпионатида 1-2 йил ўйнаш ниятингиз йўқми?

- Масалан, қайси жамоада?

- “Локомотив”, “Насаф”, балки “Пахтакор”...

- Ҳозирча бу клублардан таклиф тушгани йўқ.

- Агар чақиришса, розилик берармидингиз?

- Аввал чақиришсин, кейин бу ҳақда ўйлаб кўраман.

- Ўзи Ўзбекистон чемпионати ўйинларини кузатиб боряпсизми?

- Ҳар доим ҳам бундай имконият бўлавермайди. Лекин кузатмаяпман, дейишим ҳам нотўғри.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди, “ИнтерФУТБОЛ” газетаси


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика