UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  0 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  0 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  1 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  1 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  15 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  16 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3

Мажбурий ўзгаришлар, мураббийларга кўрсатилган сариқ карточкалар, омади келмаган Томива, Вадим Абрамов стадиондан кузатиб борган “Металлург” – “Бунёдкор” учрашуви ҳақида Янгиликлар

Мажбурий ўзгаришлар, мураббийларга кўрсатилган сариқ карточкалар, омади келмаган Томива, Вадим Абрамов стадиондан кузатиб борган “Металлург” – “Бунёдкор” учрашуви ҳақида

Теглар :  Бунёдкор
Ўзбекистон Суперлигаси 2021 йилги мавсумнинг 2-турига якун ясалди.

Турнинг сўнгги учрашуви Бекободда “Металлург” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасида кечди. Мазкур учрашувда баҳс аввалида киритилган гол ўзининг ягоналагини сақлаб қолди ҳамда “Металлург” жамоаси эгаси бўлди. Биз ўйин ва унинг атрофидаги вазиятлар ҳақида сўз юритамиз.



Ўйиндан аввалги эътиборли икки жараён

“Металлург” бош мураббийи Андрей Шипилов 1-турдаги “Сурхон” жамоаси билан учрашувдаги мағлубиятдан кейин ўз ҳохишига кўра клубни тарк этишга қарор қилди. Эндиликда жамоани Жасур Aбдураимов бошқариб боради. “Бунёдкор”га қарши учрашувда эса “Металлург”ни ёрдамчи мураббий Февзи Давлетов бошқариб борди.

Шунингдек, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига март ойида бўлиб ўтадиган ФИФA кунларига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Қизиғи, бугунги учрашувда қатнашган икки жамоа футболчиларидан атиги 1 нафари Вадим Aбрамов рўйхатидан жой олган. У ҳам бўлса Лутфулла Тўраев. “Металлург” – “Бунёдкор” учрашувида эса Вадим Карленович ўйинни стадиондан кузатиб борди. “Бунёдкор”нинг 1-турда “Машъал”га қарши ўйинида ҳам Вадим Aбрамов стадионда эди.


Яна бир ҳолат эътиборимизни тортди. "Бунёдкор" клуби футболчилари ўйиндан олдин puma либосида майдонга тушиб келишди, ўйин формаси эса jako компаниясига тегишли эди.


Металлург

Шаҳзодбек Нурматов - 5'

Суперлига. 2-тур

16/03/2021, 18:30

0
:
1
Тугади

Бунёдкор

45'
90'
5'  Шаҳзодбек Нурматов
5'  Станислав Андреев
17'  Станислав Андреев
39'  Дамир Темиров
55'  Шаҳзодбек Нурматов (Дониёр Нарзуллаев)
69'  Евгений Макеев
79'  Аброр Тошқўзиев (Шаҳзодбек Ғофурбеков)
80'  Дониёр Нарзуллаев
85'  Ихтиёр Тошпўлатов (Дилшод Раҳматуллаев)
60'  Лутфулла Тўраев (Суҳроб Иззатов)
63'  Санжар Рашидов (Фаррух Икромов)



Юқори темп билан бошланган 1-бўлим ҳақида

Ўйиннинг илк дақиқалари анчагина юқори темп ва ҳужумлар билан бошланди. Буни қарангки, айнан шундай ҳужумлардан бири ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ самара берди. “Металлург” ҳужумчиси Шаҳзод Нурматов чап қанотдан ёриб кириб тўпни жарима майдончаси ичкарисига етказиб бермоқчи бўлди, бироқ бу узатмани траекторияси ўзгариб, тўп дарвозага бориб тушди – 1:0. Голдан сўнг ҳам бекободликлар олдинга ўтишда тиним билмадилар. Яна ўша Шаҳзод Нурматов ўзининг фаол ҳаракатлари билан жарима майдончасига кириб борди. Унга узатилган тўпга биринчи етиб келди, бироқ “Бунёдкор” посбони Равшан Ягудин тўпни олиш учун Нурматов билан тўқнашиб кетди. Бирозгина баҳсли ҳолат юзага келган бўлса-да, бош ҳакам бу вазиятда пеналти белгилади. Шундан сўнг тўп асосан майдон марказида бўлиб турди. Гоҳ у, гоҳ бу жамоа олдинга боришга интилишар эди. Ўйиннинг 38-дақиқасида Ихтиёр Тошпўлатов зарба берди ва уни Ягудин ушлаб олди. Бекободликларнинг устунлигида кечган бўлим 1:0 ҳисоби билан ўз якунига етди.




Мажбурий ўзгаришлар, мураббийларга кўрсатилган сариқ карточкалар, омади келмаган Томива – 2-бўлим ҳақида

1-бўлимдан кўнгиллар тўлишмадими, жамоалар 2-бўлимда анчагина шиддатли ўйин кўрсатишди. Баҳсли ҳолатларда “қалдирғочлар” мураббий штабидагилар ҳам асабларини тия олишмади. 48-дақиқада “Бунёдкор” мураббийи Марат Мифтахуддинов ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка олди. Тошкентликларнинг нигериялик ҳужумчиси Томива бир неча бор ўз омадини рақиб жарима майдончасидан излаб кўрди. 59-дақиқада у “Металлург” ҳимоясини ёриб кириб, зарба берди, бироқ ноаниқ. 2-бўлимдаги ва ўзи умуман ўйиндаги энг хавфли вазият 74-дақиқада юз берди. Хуршид Ғиёсовнинг чамаси 20 метрлардан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб эгалик қилган Томива эса деярли бўш қолган дарвозага зарба берди, аммо ушбу зарба ҳам устунга бориб тегди. “Металлург” аъзолари ҳакамга бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бор эканлигини уқтиришга ҳаракат қилишди, бироқ такрорий лавҳалардан кўриндики бу ҳам баҳсли вазият. Балки, VAR бўлганида яхшироқ билиб олиш мумкин эди. 80-дақиқада “Металлург” футболчилари яна бир бор гол уришди, бироқ инобатга олинмади. Бурчакдан узатилган тўпни Одил Абдумажидов боши билан дарвозага йўллаганди. Аммо ҳакам ҳужумда фол деб топди. 2-бўлим аввалида “Бунёдкор” мураббийи сариқ карточка олган эди, учрашув сўнггида бош мураббий Шуҳрат Мақсудов ҳам сариқ карточка ишлаб олди.

“Металлург” жамоаси 2-бўлимда 2 та мажбурий ўзгаришни амалга оширди. Ихтиёр Тошпўлатов ҳамда гол муаллифи Шаҳзод Нурматов жароҳат сабаб алмаштирилди. 1:0 ҳисоби билан ўйин ўз ниҳоясига етди ва бекободликлар мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритишди.



Мураббийларнинг фикри

Шуҳрат Мақсудов: "Лутфулла Тўраев терма жамоа йиғинидан жароҳат билан қайтганди"         

Февзи Давлетов: "Бугунги ғалаба футболчиларники бўлди"     



3-тур олдидан
 

Келаси турни “Металлург” жамоаси Муборакнинг “Машъал”ига қарши ўтказади. Муборакликлар мавсумда ҳали очко олишмади ва уй учрашувида бунга ҳаракат қилиб кўришади. “Металлург” “Бунёдкор” 1-турда енгган рақиб майдонига сафар қилган бўлади.

“Бунёдкор” жамоаси 3-турни ўз майдонида, “Aндижон”га қарши ўтказади. Aндижонликлар бу турда 3 очколик бўлишдилар. Очколари-ю, тўплар нисбатлари ҳам бир хил бўлган икки жамоа Тошкентда куч синашишади.





Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика