UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   1 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  4 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  7 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3 14:029 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким?  3 13:36Депай "Атлетико"ни эркин агент сифатида тарк этади  2 12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  5 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  6 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  7 11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли"  5 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   11

Магуайр: "Ярим финал биз учун жуда кам" Янгиликлар

Магуайр: "Ярим финал биз учун жуда кам"

Англия термаси ҳимоячиси Харри Магуайр Евро-2020 доирасида Украина устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.

"Ҳиссиётлар ажойиб. Кетма-кет икки марта катта турнирларнинг ярим финалида ўйнаш - катта натижа. Кечани бузишни истамайман. Олдимизда катта ўйинлар бор. Бу сафар финалга чиқишни истаймиз. ЖЧда буни уддалай олмагандик. Бу ерда ўзимизнинг нималарга қодир эканлигимизни кўрсатаётганимиз ажойиб. Бироқ юқори чўққига ҳали чиқмадик.

Кийим алмаштириш хонасида барча ишонч билан ўтирибди. Биринчи бўлим осон ўтгани йўқ. Ўзимиз истагандек тезкор гол ургандик, аммо схемани ўзгартириб, ўзимиз учун ҳам муаммолар яратдик. Иккинчи гол эса бизни хотиржам қилди. Ўйин назорати бизнинг қўлимизга ўтди. Учинчи ва тўртинчи голни уришга ҳам ҳақли эдик. Энди дам олиб, тикланиш керак.

Ҳужум зонасида биз ҳимоячилар ҳам қандай ўйнаш кераклигини биламиз. Бугун бир эмас иккита гол урдик. Люк бизга ажойиб паслар оширмоқда. Гол муаллифи бўлиш яхши, аммо асосийси - ғалаба. Ярим финал эса биз учун жуда ҳам кам. Финалда ғалабага эришишни истаймиз", - деди Магуайр.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика