UZ

Сўнгги янгиликлар

21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:31Ўртоқлик ўйини. Россия - Эрон учрашувини кимлар асосий таркибда бошлайди?  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  4 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  53 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  3 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  1 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  3 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  15

Магуайр: "Умид қиламанки, мени у ерда илиқ кутиб олишади" Янгиликлар

Магуайр: "Умид қиламанки, мени у ерда илиқ кутиб олишади"

Харри Магуайр ушбу ҳафта якунида "Манчестер Юнайтед" таркибида "Брэмолл Лейн" майдонида "Шеффилд"га қарши учрашувдан олдин мезбон жамоа мухлисларидан илиқликни кутмоқда.

Магуайр "Шеффилд Юнайтед" академиясида ўсган ва ушбу клуб шарофати билан футболдаги энг муҳим тажрибаларни орттирган.

Жамоа таркибидаги доимий ўйин амалиёти уни "қизил иблислар"нинг сардори ва Англия термасидаги асосий ҳимоячилардан бирига айлантиришда муҳим ҳисса қўшди.

"Омадим келган. Ушбу жамоа таркибида ўйнаб, катта тажриба тўплаганман. "Шеффилд" таркибида 3-4 йилда ҳар мавсумда 50тадан учрашувда қатнашганман.

Бу менга жуда, жуда ёқарди. Футболда катта амалиётга эга бўлиш учун доимий ўйнашни истардим. Мураббийлар штаби эса менга бу имкониятни тақдим қилишди. Ҳаттоки ёш бўлсам ҳам улар менга доимий ишонч билдиришарди.

"Шеффилд Юнайтед" мухлислари мени биринчи кунданоқ қўллаб-қувватлашган ва шу боисдан улардан мамнунман.

"Брэмолл Лейн"га қайтганимда жамоа мухлислари мени илиқ қарши олишади деган умиддаман. Ушбу мавсумда "Лестер" мухлислари мени "Олд Траффорд"да юқори даражада кутиб олишганди!

"Шеффилд" мавсумни яхши бошлади. Бироқ ҳар қандай рақибга қарши ўйнасам ҳам, ўз ишимни бажаришим керак. Мавсумнинг қолган қисмини яхши ўтказишга ҳаракат қиламиз", - деди Магуайр.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика