UZ

Сўнгги янгиликлар

18:40Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  11 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  1 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  1 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  11 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  2 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  10 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  3 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  4

Магуайр: "Умид қиламанки, мени у ерда илиқ кутиб олишади" Янгиликлар

Магуайр: "Умид қиламанки, мени у ерда илиқ кутиб олишади"

Харри Магуайр ушбу ҳафта якунида "Манчестер Юнайтед" таркибида "Брэмолл Лейн" майдонида "Шеффилд"га қарши учрашувдан олдин мезбон жамоа мухлисларидан илиқликни кутмоқда.

Магуайр "Шеффилд Юнайтед" академиясида ўсган ва ушбу клуб шарофати билан футболдаги энг муҳим тажрибаларни орттирган.

Жамоа таркибидаги доимий ўйин амалиёти уни "қизил иблислар"нинг сардори ва Англия термасидаги асосий ҳимоячилардан бирига айлантиришда муҳим ҳисса қўшди.

"Омадим келган. Ушбу жамоа таркибида ўйнаб, катта тажриба тўплаганман. "Шеффилд" таркибида 3-4 йилда ҳар мавсумда 50тадан учрашувда қатнашганман.

Бу менга жуда, жуда ёқарди. Футболда катта амалиётга эга бўлиш учун доимий ўйнашни истардим. Мураббийлар штаби эса менга бу имкониятни тақдим қилишди. Ҳаттоки ёш бўлсам ҳам улар менга доимий ишонч билдиришарди.

"Шеффилд Юнайтед" мухлислари мени биринчи кунданоқ қўллаб-қувватлашган ва шу боисдан улардан мамнунман.

"Брэмолл Лейн"га қайтганимда жамоа мухлислари мени илиқ қарши олишади деган умиддаман. Ушбу мавсумда "Лестер" мухлислари мени "Олд Траффорд"да юқори даражада кутиб олишганди!

"Шеффилд" мавсумни яхши бошлади. Бироқ ҳар қандай рақибга қарши ўйнасам ҳам, ўз ишимни бажаришим керак. Мавсумнинг қолган қисмини яхши ўтказишга ҳаракат қиламиз", - деди Магуайр.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика