UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  0 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  2 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

Мадрид дербисидан олдин пайдо бўлган саволлар Янгиликлар

Мадрид дербисидан олдин пайдо бўлган саволлар

Бугун тунда миллионлаб мухлислар эътибори Мадрид шаҳридаги беллашувга қаратилади.

1. "Севилья" билан ўйин "Реал"га қандай таъсир қилади?

Жамоа дастлабки дақиқалардан ҳужумга отиладими ёки "ёпилиб олиб", эҳтиёткорлик қиладими. Лопетеги "Севилья" билан ўйинга қадар асосий урғуни тўпга эгалик қилиш ва паслар сонига қаратаётганди. Лекин "Атлетико"га қарши ҳам мураббий яна ўша тактикани танлармикин?

2. Симеоне вазиятдан фойдаланиб "Бернабеу"да "биринчи рақам" бўлиб ўйнармикин?

Сўнгги дербилар "Атлетико" мураббийи асосан марказда кураш ва кескин ҳужумлардан фойдаланаётганди. Лекин балки Чоло ўзининг энг яхши спорт формасида бўлмаган "Реал"ни буткул "мазасини қочиришга" уриниб кўрар?


3. Асосий таркибни танлашда мураббийларни охиригича ўйлантирадиган позициялар

Бу ерда муаммолар "Реал"да кўпроқдек. Жароҳатидан фориғ бўлган Дани Карвахаль таркибга қайтади ва ўнг қанотда ўз жойини эгаллайди. Начо катта эҳтимол билан ўтган учрашувда жароҳат олган Марселони йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилади. Аппендицит сабаб Иско жамоласига ёрдам бера олмаслигини инобатга олсак, марказда кимлар ҳаракат қилиши борасидаги саволларга ўрин қолмаяпти чоғи. Лопетеги учун асосий бош оғриғи дербида дарвозани кимга ишониб топшириш: Куртуа ёки Навас?


4. Экспериментлар ва кутилмаган қарорлар бўлармикин?

Ҳам турнир жадвалига, ҳам жамоанинг руҳий ҳолатига катта таъсир ўтказувчи учрашув олдидан ҳар икки мураббий таваккалчиликка қўл урмаса керак. Назаримизда, ҳар икки мутахассис ҳам синалган таркиб, футболчиларни майдонга туширади. Принципиал рақиб билан ўйинлигидан ташқари, унчалик омадли бўлмаган стартдан сўнг, Ла Лигага белгиланган вазифани бажариш янада қийинлашишишини ҳамма тушуниб турибди. 


Омонжон Тўхтамирзаев таржима қилди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика