UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  2 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   0 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  169 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  10 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66

Лутфулла Тўраев: «Чемпионатимизда ўзгариш сезмадим» Янгиликлар

Лутфулла Тўраев: «Чемпионатимизда ўзгариш сезмадим»

Олий лиганинг 2017-йилги мавсумида пойтахт вилоятининг «Олмалиқ» жамоаси 7-ўрин билан кифояланди.

Ушбу жамоа ҳақида сўз очганимиз бежиз эмас. Бугунги суҳбатдошимиз – олмалиқликлар сардори Лутфулла Тўраев.

- Лутфулла, Қўқондаги муваффақиятнинг бош омили нимада?

- Ҳаммамиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилдик ва меҳнатларимиз зое кетмади. Сўнгги ўйин олдидан машғулотларда астойдил ишлагандик. «Қўқон-1912»га қарши кечган биринчи даврадаги ўйинда ҳисоб очилмаганди. Охирги турдаги ғалаба эвазига чемпионатни 7-ўринда якунладик. Агар Олмалиқдаги учрашувда «Нефтчи»ни мағлуб этганимизда, мавсумни кучли бешликда якунлаган бўлардик.

- «Олмалиқ» иккинчи даврани омадсиз ўтказди. Бу сиз учун ҳам кутилмаган ҳолат бўлдими?

- Албатта, кутмагандим. Ўз уйимиздаги ўйинларда кўп очко йўқотдик. Айниқса, «Нефтчи»га ютқазганимиз ҳаммасидан ошиб тушди. Қолаверса, омадсизлик ҳам бизга панд берди.

- Ҳаммасига омадсизлик сабабмикан?

- Ундай эмас. Мураббийимиз берган кўрсатмаларни айрим ўйинларда амалга ошира олмадик. Бу ҳам асосий омиллардан бири.

- Чемпионат якунланишига 4та тур қолган бир пайтда ПФЛ қабул қилган қарор таъсир қилмадими?

- Йўқ. Биз сўнгги бешта учрашувнинг учтасида ғалаба қозониб, бирида дуранг ўйнадик. Аксинча, сўнгги ўйинлардаги муваффақиятли иштирок сабаб турнир жадвалида кўтарилишга эришдик.

- Олий лигада 12та клуб қолишига муносабатингиз қандай?

- Малайзияда ҳам жамоалар сони 12тани ташкил қилади. Фақат мен тўп сурган чемпионатда икки даврали тизимда ўйналади. Шунингдек, яна иккита кубок мусобақаси ҳам бор.

Бевосита ўзимизнинг чемпионатга тўхталсам, қуйи ўринларни эгаллаб турган жамоаларга анча қийин бўлади. Агар янги тизим ўзбек футболи ривожига ишласа, бундан кўпчилик қатори мен ҳам хурсанд бўлардим.

- Қуйи дивизион ҳамда ёшлар лигасида футболчиларнинг ёшига чегара қўйилиши ҳақида нима дея оласиз?

- Тайинли фикр айтолмайман. Бу янгилик ўзини қанчалик оқлашини вақт кўрсатади.

- Бундан аввал Малайзия чемпионатида ўйнагандингиз. Ватанга қайтгач, Ўзбекистон биринчилигида қандайдир ўзгариш сездингизми?

- Йўқ, ҳаммаси ўша-ўша! Сезиларли ўзгаришларни кўрмадим.

- Собиқ жамоангиз «Локомотив» икки карра мамлакат чемпиони бўлди. Футболчиларни табриклашга улгурдингизми? Биринчи навбатда кимга қўнғироқ қилдингиз?

- Тўғриси, ҳали ҳеч ким билан боғланмадим. Лекин «Локомотив» учун хурсанд бўлдим.

- Келгусидаги режаларингиз қандай?

- «Олмалиқ» билан шартномам 30 декабрь куни якунланади. Ҳозир бир нарса дея олмайман. Малайзия клубларидан таклиф тушса, кетишим аниқ. Ҳар ҳолда, анча пайт ушбу мамлакат чемпионатида ўйнадим. Ўзимни у ерда легионер футболчидек ҳис қилмайман.

- Олий лигамиз жамоаларидан таклифлар тушмаяптими?

- Иккита аниқ таклифим бор. Ҳозир қарор қабул қилишга шошилмайман. Мавсум якунланди ва асосий эътиборимни ҳордиқ чиқаришга қаратаман.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди  "Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика