Лукакунинг тикланиши чўзилмоқда
03 окт 2022 10:20
Янгиликлар
"Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг тикланиш жараёни кечикмоқда. Бу ҳақда "нерадзурри" бош мураббийи Симоне Инзаги сўз очди.
"Мен Лукакуни "Барселона" ва "Сассуоло"га қарши ўйинларда кўриш эҳтимоли ҳақида пессимистик фикрдаман. У қаттиқ ишламоқда, лекин янги текширувлар у ҳали ҳам жамоа билан шуғулланишга тайёр эмаслигини кўрсатди", – деди мутахассис.
Лукаку шу пайтгача "Интер"нинг 7 та учрашувини ўтказиб юборди. 29 ёшли ҳужумчи жорий мавсум А Серияда 3 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар