Лука Модрич: “Тоттенхэм”га доим омад тилайман, фақат...”

17 окт 2017, 22:40
“Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрич Чемпионлар лигасида “Тоттенҳэм”га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Тоттенҳэм”дан кетгач, мен албатта собиқ жамоамнинг ўйинларини диққат билан кузатиб бордим. Жамоа яхши ўйин кўрсатиб, ривожланишда давом этаётганидан хурсандман. Уларда янги база, стадион қурилди. Жамоа чемпионлик учун кураш олиб бормоқда. Ўйлайманки, “Тоттенҳэм” ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда мухлисларнин қўллаб-қувватлаши остида бундай натижаларга эришмоқда.

Доим бу жамоага омадлар тиламан, фақатгина бизга қарши бўладиган иккита ўйиндан ташқари... Учрашувни сабрсизлик билан кутмоқдаман”, дейди Модрич.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: УЕФА расмий сайти