Льорис ўзи учун ноқулай ҳужумчилар кимлигини айтди

Aslanov Jasurbek
12 сен 2018, 12:10
"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис фаолияти давомида қайси ҳужумчиларга қарши ўйнаш қийин бўлганини гапириб берди.

"Уларнинг бирортасини танлаш қийин. Майли, унда Рауль. У "Реал" ва "Шальке-04"да ўйнаган пайтларида Раулга қарши майдонга тушганман. У доимо дарвозабон турган жойга тез қараб, зарба бериш учун жой танлашга улгурар эди.

Навбатдаги ноқулай рақиблар Суарес ва Месси бўлса керак. Ўз вақтида ПСЖдаги Паулетага қарши ўйнаш ҳам қийин бўлган. "Ницца" шарафини ҳимоя қилганимда у билан майдонда тез-тез учрашиб турардик" - дейди Льорис.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC Sport