Льорис Лондонда қоладими?

Sherzod Nurmatov
14 сен 2023
"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис жамоада қоладиган бўлди.

"Шпорлар" футболчини АПЛ қайдномасига киритди.

Франциялик футболчи Лондон клубидан кетмоқчи эди ва жамоа билан машғулот ўтказмаганди, аммо фаолиятини давом эттириш учун жамоа топа олмади. 

Ёзда футболчи "Лацио" ва "Ньюкасл"дан келган таклифларни рад этганди.

Ҳозирда "Тоттенхэм"нинг асосий дарвозабони Гульельмо Викарио ҳисобланади. Жорий мавсумда унинг ҳисобида 4 та ўйин, 4 та ўтказиб юборилган гол ва 16 та сэйв бор.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail