

Манбага кўра, 37 ёшли франциялик футболчи январь ойида МЛС жамоасига ўтиши мумкин.
Льорис 2012 йилдан бери "Тоттенхэм"да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсум дарвозабон лондонликларнинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотди. У охирги марта шу йилнинг апрель ойида майдонга тушганди. Футболчининг "шпорлар" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



