UZ

Сўнгги янгиликлар

23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  0 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  1 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  27 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  124 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7

"Локомотив"га нима бўлди? Янгиликлар

"Локомотив"га нима бўлди?

Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби "Локомотив" жамоаси янги мавсумни жуда муваффақиятсиз бошлади.

"Темирйўлчилар" янги мавсумда ҳозиргача жами 7та расмий баҳсда майдонга тушишди ва шуларнинг ярмидан кўпида мағлубиятга учрашди.

"Локомотив"нинг янги мавсумдаги статистикаси қуйидагича:
7 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг ва 4 мағлубият.
Тўплар нисбати: 12-10.

Мирко Йеличич ва Андрей Микляев тандеми остидаги жамоа ОЧЛда 3та мағлубиятни қабул қилишган бўлса, Суперлигадаги илк мағлубият Намангандаги баҳсда содир бўлди. Шунингдек, жамоа Суперлига доирасидаги яна бир учрашувда дуранг қайд этганди. "Локомотив"нинг иккита ғалабасидан бири Навоийда "Қизилқум" устидан қўлга киритилган бўлса, мавсумдаги илк ўйинда ОЧЛ доирасида "Ал Ваҳда" Тошкентда таслим этилганди.

"Темирйўлчилар" ўтказилган охирги 4 учрашувдан 3тасида мағлубиятга учрашган бўлса, битта дуранг ўйнашди. Жамоанинг охирги ғалабаси баҳорнинг илк кунида қўлга киритилганди. Шу тариқа "Локомотив"нинг ғалабасиз серияси 4 ўйинга етди.

Амалдаги чемпион айни пайтда Ўзбекистон Суперлигасида 3-турдан кейин 4 очко жамғарган ҳолда 6-ўринни банд этиб турибди. ОЧЛда эса жамоа 4-турдан сўнг ўз гуруҳида 3-поғонада бормоқда.

Мураббий имзоси

Маҳорат ёки танқидлардан ҳимояланиш формуласи

Андрей Микляев: "Истеъфо ҳақидаги савол менга эмас"

Рейтинг: -66   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика