UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  7 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  29 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  9 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  19 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  2 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20

"Локомотив" тақдимот маросими ўтказади Янгиликлар

"Локомотив" тақдимот маросими ўтказади

Ҳар йил мавсум аввалида тақдимот маросими ўтказиш ва янги футболчиларни таништириш "Локомотив" ПФК учун анъанага айланиб улгурди.

Келаётган ҳафтанинг душанба - 7-март куни "Локомотив" стадиони анжуманлар залида "темирйўлчилар" сафига келиб қўшилган янги футболчиларни таништирув маросими бўлиб ўтади. 

Тадбирда "Локомотив" ПФК бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов ва асосий жамоа бош мураббийи Денис Коростиченко иштирок этади. Тақдимот маросимида янги футболчиларни кенг оммага таништириш билан биргаликда жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги ҳамда бу мавсум клуб олдига қўйилган мақсад ва вазифалар ҳақида сўз боради.

Бундан ташқари "Локомотив" билан шартнома имзолаган Рустам Нартаджиев, Алишер Салимов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Жером Этаме, Маъруф Жумаев каби футболчиларига ўз футболкалари топширилади. 

7-март куни "Локомотив" стадионида бўлиб ўтадиган тадбир соат 12:00да бошланади. ОАВ ходимларини таништирув маросимига таклиф этиб қоламиз.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика