UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  0 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   6 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  9 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6

“Локомотив” стадионида “Локомотив” – “Ал Таавон” учрашувидан олдин расмий тадбирлар ташкил этилди Янгиликлар

“Локомотив” стадионида “Локомотив” – “Ал Таавон” учрашувидан олдин расмий тадбирлар ташкил этилди

Эртага, 25 апрель куни “Локомотив” ўз майдонида Саудия Арабистонининг “Ал Таавон” клубига қарши баҳс олиб боради. Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган баҳсда “Локомотив” фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқади.
Бугун “Локомотив” стадионида мазкур беллашув олдидан анъанавий расмий тадбирлар ташкил қилинди. Дастлаб учрашув расмийлари ҳамда иккала жамоа вакиллари иштирокида митинг ўтказилди. Бунда бир қатор ташкилий масалаларга ойдинлик киритилди. Шунингдек, эртанги ўйинда кимнинг қайси либосда тўп тепиши аниқлаб олинди.

Демак, эртага “Локомотив” қизил, “Ал Таавон” эса сариқ рангли футболкаларда тўп тепади. ТТЗдаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтадиган баҳс соат 17:00да старт олади. Бугун кечки пайт иккала жамоа ҳам ўйинолди расмий машғулотини ўтказади. “Ал Таавон”нинг машғулоти 17:00да бошланиб бир соат давом этади. Соат 18:15дан бошлаб эса “Локо” футболчилари машғулотни бошлашади.



Бугун шунингдек, ўйинолди матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтди. Дастлаб саволларга “Ал Таавон” бош мураббийи Жезо Мануэль Гомеш жавоб қайтарди.

“Эртанги баҳс биз учун гуруҳдан чиқишга охирги имконият ҳисобланади. Айни пайтга келиб гуруҳда мураккаб вазият юзага келган ва кимларнинг чиқишини олдиндан айтиш қийин. Агар ўйлаган режаларимиз амалга ошса, ҳаммаси яхши бўлади”.

“Биз “Локомотив” иштирокидаги учта ўйинни ўрганиб чиқдик. Таркибдаги футболчиларни алоҳида ўрганмадик, балки рақибнинг жамоавий ўйинига эътибор қаратдик. Шуни айтишим мумкин, “Локомотив” барча чизиқларда тезкор ва астойдил кураш олиб боради”.

“Эртанги беллашувни Саудияда кечган 1-тур ўйини билан таққослаш керак эмас. Чунки ҳамма ўйин бир-биридан фарқ қилади. Менинг бу жамоада иш бошлаганимда энди бир ойдан ошди ва жамоада катта ўзгаришларни амалга оширганим йўқ. Саудия клублари доим Ўзбекистон жамоаларига қарши яхши ўйин намойиш этишади. Бунинг аниқ сабабини билмайман, фақат шуни айта оламанки, Саудия Арабистонида футболни жуда севишади ва стадионларга ҳам кўп одам келади”, – дея айтиб ўтди “Ал Таавон”нинг португалиялик мураббийи.



Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “темирйўлчилар” бош мураббийи Андрей Микляев ва жамоа ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев саволларга жавоб қайтаришди.

Андрей Микляев: – “Эртага биз учун ҳам гуруҳдан чиқишга охирги имконият ва ғалаба қозониб бу имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Афсуски, бизда йўқотиш бор, бу – Саламат Қутибоев. Бундан ташқари, ҳимоячимиз Муҳаммад Конени ҳам “Пахтаколр” билан ўйиндан кейин жароҳат безовта қилмоқда”.

“Эртанги ўйиндан умидимиз катта. Ғалаба қозониб ўз мухлисларимизни хурсанд қилишни хоҳлаймиз. Қолаверса, стадионга келган ишқибозларнинг олқишлаб туриши бизга катта мадад беради”, – дея айтиб ўтди Андрей Геннадьевич.

Сардор Мирзаев: – “Эртага бизни қизиқарли, шу билан бирга қийин учрашув кутиб турибди. Бу ўйинда бизга ғалаба ниҳоятда зарур ва бунинг учун бор куч билан ҳаракат қиламиз. Тўғри, чемпионлар лигасининг охирги баҳсларида ўзимни кўрсата олмаяпман, лекин эртага янада яхши ўйнашга ҳаракат қиламан”.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика