"Локомотив" - "Пахтакор". Учрашув превьюси
19 сен 2017 11:38
Янгиликлар
"Локомотив" - "Пахтакор". Учрашув превьюси
Чемпионатлар доирасида 26-марта ўтказиладиган Тошкент дербисини мезбонлардан Марат Бикмаев дисквалификация сабабли ўтказиб юборади. Жамоамизда бундай йўқотиш мавжуд эмас.
Ўтган 25 ўйиннинг 16тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 5 беллашув дуранг билан тугаб, 4 тўқнашувда рақиб устун чиққан. Гол уриш борасида жамоамизнинг кўрсаткичи сезиларли даражада яхшироқ - 57:23. Рақиб устидан қўлга киритилган энг йирик ғалаба 7:1 натижасидан иборат. "Локомотив" майдонида 12 учрашувдан 7тасида жамоамиз ютуққа эришган. 3 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган.
Ўйинда Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди. Ушбу ҳакам олий лигада илк бор "Пахтакор" иштирокидаги учрашувда рефери бўлади.
"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Владислав Цейтлин (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент), Жасур Мухторов (Тошкент).
Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.
Ёшлар таркиблари ўйини 20 сентябрь, чоршанба куни 16:30да ТТЙМИ стадионида бошланади. Асосий жамоалар учрашуви 21 сентябрь, "Локомотив" стадионида 18:00да старт олади.
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар