UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Про лига. "Олимпик Mobi-Uz" ва "Хоразм" ўзаро дуранг ўйнади  0 22:00РПЛ. "Рубин" ва Ашурматов Қозонда "Химки"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:45Суперлига. "Бобур Арена"да 5 та гол урилган баҳсда ОКМК камбэк қайд этди  53 21:42"Атлетико" 30+5 млн евролик трансферни амалга оширди  1 21:17"Нью-Йорк – кўк-аноррангда". "Барса" "Реал" билан ўйин олдидан Таймс-скверда клуб либосидаги Озодлик ҳайкали акс этган роликни намойиш этди  0 20:23"Бенфика" Феликс учун 60 млн евро тўлашга тайёрмас  2 19:25"Атлетико" "Манчестер Сити" ҳужумчиси учун 40+20 млн. евро таклиф қилмоқчи  0 18:33Сеулдаги баҳсда "Бавария" "Тоттенхэм"ни таслим қилди  0 17:46Гвардиола "Сити" томонидан 22 марта қоида бузилгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди  2 17:11"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни оширди  1 16:21Испания терма жамоаси футболчиси 40 млн. евро эвазига "Атлетико"га ўтди  3 16:10"Акрон" - "Динамо". Эсанов таркибдами?  4 15:43"Тоттенхэм" - "Бавария". Таркиблар эълон қилинди  3 15:30"Атлетико" 30+5 млн. евро эвазига ҳужумчи сотиб оляпти  4 15:00ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди  3

"Локомотив" - Ўзбекистон Суперкубоги-2015 соҳиби Янгиликлар

"Локомотив" - Ўзбекистон Суперкубоги-2015 соҳиби

2015 йилги Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Пахтакор" - "Локомотив" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Ўзбекистон Суперкубоги-2015
8 март (якшанба). Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 14:00
«Пахтакор» (Тошкент) – «Локомотив» (Тошкент) 0:4
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), В. Агишев (Тошкент)
Назоратчи
: Г. Имомов (Тошкент).

Голлар
: Лутфулла Тўраев (37), Темурхўжа Абдуҳолиқов (49), Корьян (56-пенальтидан), Марат Бикмаев (89)

«Пахтакор» (Тошкент)
: Александр Лобанов, Егор Кримец, Аднан Ораховац, Кахи Махарадзе, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев, Наврўз Алимов (Акбар Исматуллаев, 46), Александр Мерзляков, Давронбек Ҳошимов, Станислав Андреев (Жалолиддин Машарипов, 58), Владимир Козак (Шерзод Каримов, 56).
Захира
: Никита Рибкин, Акбар Исматуллаев, Мурод Холмуҳаммедов, Шерзодбек Каримов, Жалолиддин Машарипов, Жавоҳир Соҳибов, Баҳодир Пардаев.

«Локомотив» (Тошкент)
: Маъмур Икромов, Неманья Яничич, Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафоев, Темур Кападзе (Жасур Ҳасанов, 56), Жасур Ҳасанов (кичик) (Шавкат Муллажонов, 59), Олег Зотеев, Лутфулла Тўраев, Сардор Мирзаев, Руслан Корян (Марат Бикмаев, 78), Темурхўжа Абдухолиқов.
Захира
: Сардор Қобулжонов, Шавкат Муллажонов, Марат Бикмаев, Санжар Шоаҳмедов, Жасур Ҳасанов (катта), Алишер Шоғуломов, Дамир Кояшевич.

Огоҳлантириш
: Ислом Тўхтахўжаев (63)  

                           МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        ЯНГИЛАШ


- Ўзбекистон Суперкубоги учрашувидан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгуна. Эътиборингиз учун ташаккур!


- УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Локомотив" - Ўзбекистон Суперкубоги - 2015 соҳиби!


90` Учрашувнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.



88` ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! МАРАТ БИКМАЕВ! 0:4! Жасур Ҳасановнинг жарима майдончасига етказиб берган тўпини қабул қилиб олган Бикмаев бемалол Лобанов қўриқлаётган дарвозани ишғол этди ва ҳисобни янада йириклаштирди.



87`
"Пахтакор" ҳеч бўлмаса битта гол уриш мақсадида олдинга бормоқда. Лекин "Локо" ҳимояси бугун жуда ишончли ўйнамоқда.



86`
Кахи Махарадзенинг жарима майдончаси ичида йиқилгани Эрматовни чалғита олмади. Бу вазиятда пенальти йўқ, тур Кахи.



84`
"Локомотив" қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди. Бироқ уларнинг бу режаси амалга ошмади.



82`
Ало, қандай вазият? Қани гол? Яна қандай имконият керак? Шерзод Каримов, Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машариповларда бир қатор имконият юзага келди. Тўпни шунчаки дарвозага тўғри тепиш қолганди холос...


80`
Шерзод Каримовнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.


79` Учрашувни бевосита стадиондан туриб 7216 нафар томошабин томоша қилмоқда.


78`
"Локомотив" таркибида ўзгариш. Руслан Корьян ўрнига Марат Бикмаев майдонга чиқди.


77`
Темурхўжа Абдуҳолиқовдан ажойиб зарба! Лобанов тўпни қайтариб юборди.


76`
"Локомотив" ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштира олди.


74`
"Локомотив" ҳимояси бугун анча ишончли ўйнамоқда.



72`
"Пахтакор"нинг қанотдан уюштирган ҳужуми. Жалолиддин Машариповнинг жарима майдончасига ошириб берган тўпини қайтариш мақсадида чиққан Маъмур Икромов хатога йўл қўйди. Бироқ тўпни дарвозага йўллайдиган "Пахтакор" аъзоси топилмади.



70`
"Пахтакор" катта куч билан олдинга бормоқда. Егор Кримец деярли марказий ҳужумчи ролида...



69`
Жасур Ҳасанов қарши ҳужумда рақибларидан қочиб кетди ва Лобанов дарвозасига хавф солишга уриниб кўрди. Бироқ Жасурнинг Лобанов устидан ташлаб қўйган тўпини Саша ушлаб олди.



68`
Хавфли вазият! Егор Кримецнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтмоқда....



67`
"Локомотив"нинг хавфли ҳужуми! Темурхўжа Абдуҳолиқовдан зарба! Лобанов бу вазиятда жамоаси жонига оро кирди.



66`
Ўзгариш. "Локомотив". Темур Кападзе ўз ўрнини Жасур Ҳасановга (каттаси) бўшатиб берди.


65`
Ўзгариш. "Пахтакор". Владимир Козак ўрнига Шерзод Каримов чиқди.


64`
Жарима зарбаси хавфли, бироқ бесамар чиқди. Игорь Сергеев эса Маъмур Икромовга нисбатан хавфли ўйнади.


63`
Ислом Тўхтахўжаев жарима майдончаси чизиғи олдида Машариповни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Огоҳлантириш.



61`
Александр Мерзляковнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини қайтариш жараёнида Ислом Тўхтахўжаев жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.



59`
Ўзгариш. "Локомотив". Жасур Ҳасанов (кичиги) ўрнига Шавкат Муллажонов тушди.


58`
Ўзгариш. "Пахтакор". Станислав Андреев ўз ўрнини Жалолиддин Машарипов туширилди.



57`
"Пахтакор" энди "Локомотив" қаршилик тақдим эта оладими? Самвел Бабаян жамоаси катта ирода кўрсатиши талаб этилади. Акс ҳолда ҳисоб янада йириклашиши мумкин...



56` ГОООООООООООООООООООЛ! РУСЛАН КОРЬЯН! "Локомотив"нинг легионери нуқтадан адашмади ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди, 0:3!



55` Пенальти! "Пахтакор" ҳимоясида парокандалик! "Локо"нинг навбатдаги ҳужуми қўйиб юборилди ва натижада Темурхўжа Абдуҳолиқовни Лобанов йиқитди.


53`
"Пахтакор" вазиятни ўнглаш мақсадида олдинга интилмоқда.



51`
Темурхўжа Абдуҳолиқов ўзининг собиқ жамоаси дарвогасига киритган голини нишонламади ва "Пахтакор" мухлисларига ўз ҳурматини шу тариқа билдирди.


49`
Лутфулла Тўраевнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Темурхўжа дастлаб ўзига тўғирлаб олди ва бир ҳимоячини ортда қолдириб, тўпни дарвозага жойлаб қўйди, 0:2!


49` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ТЕМУРХЎЖА АБДУҲОЛИҚОВ!



46
` "Пахтакор" таркибида ўзгариш. Наврўз Алимов ўрнига Акбар Исматуллаев тушурилди.

- Иккинчи бўлим бошланди!

- Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!



45`
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.


45`
Наврўз Алимовнинг Маъмур Икромов қўриқлаётган дарвоза томон тепган тўпи ноаниқ чиқди.



44`
Ажойиб зарба! Руслан Корьян! Руслан жарима зарбасини моҳирона ижро этди. Лобанов бу вазиятда жамоасини голдан қутқариб қолганини таъкидлаб ўтиш жоиз.



43`
"Локомотив" жарима зарбаси тепади.


42`
Бугун гол муаллифига айланган Лутфулла Тўраев чинакамига яхши ўйнамоқда. Жамоасининг деярли барча ҳужумлари ушбу футболчи орқали тташкил этилмоқда.


41`
Голдан сўнг "темирйўлчилар" янада руҳланиб ҳужумкорликни оширишди. "Пахтакор" ҳозирча ўзига кела олгани йўқ.


40`
"Локо"нинг навбатдаги ҳужуми. Руслан Корьян жарима майдончаси ичида йиқитилди. Пенальти? Йўқ. Ҳар ҳолда Равшан Эрматов бу вазиятни шундай баҳолади.


38`
"Локомотив" ҳужумкорликни янада оширмоқда.





37` ГООООООООООООООООООООООЛ! ЛУТФУЛЛА ТЎРАЕВВВВВВВВВВВВВВВ! СУПЕРГОЛ! Лутфулла Тўраев чамаси 28-метрлар масофадан тўпни Александр Лобанов қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди, 0:1! Лобанов бу вазиятда стадионга йиғилган томошабинлар каби голни томоша қилди....



37`
Жамоалар ҳужумкор ўйнашга ҳаракат қилишмоқда. Лекин дарвозалар томон берилаётган зарбалар сони жуда кам.



35`
Даврон Ҳошимов ўз қанотидан фаоллик кўрсатди ва ёриб кириб бориб тўпни жарима майдончаси ичига оширди. Наврўз Алимовнинг бош билан йўллаган зарбаси муваффақиятли чиқмади.



33`
Лутфулла Тўраев ва Сардор Мирзаев тўпни ўйинга киритишди ва ўзаро комбинация уюштиришмоқчи бўлди. Бироқ уларнинг бу режаси иш бермади.


32`
Кахи Махарадзе Сардор Мирзаевга нисбатан қоидани бузди. Жарима зарбаси.


30`
Олег Зотеев бир ўзи "Пахтакор" ҳимоясини ёриб ўтмоқчи бўлди. Лекин унинг ҳаракатларини рақиб футболчилари "ўқий" олишди.


29`
Ўйин сурати бироз пасайди.


27` 
Жамшид Искандеровнинг жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ кўриниш олди.


25`
Навбатдаги бурчак тўпи. Лутфулла Тўраевнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини ҳимоячилар бартараф этишди.



24`
Александр Лобанов бурчакдан ошириб берилган тўпни ушлаб олди.



23`
"Локо"нинг узоқ ташкил этган ҳужуми натижасида бурчак зарбаси ишлаб олинди.



22`
Жамшид Искандеров тўпни ўнг қанотда турган Игорь Сергеевга узатди. Игорь эса оффсайдда қолиб кетди.



20`
Жамоалар тўпга эгалик қилишлари билан олдинга интилишмоқда ва стадионга ташриф буюрган ишқибозларга чиройли футбол тақдим этишга ҳаракат қилишмоқда.



19
` "Локомотив" жамоаси бурчак тўпини амалга оширди. "Пахтакор" футболчилари иккинчи қаватда яхши ўйнашди ва хавфни бартараф этишди.


17`
Маъмур Икромов! Қойил! Кахи Махарадзенинг жарима майдончаси ичидан йўллаган кучли зарбасини Икромов бартараф этиб қолди. Тасанно!


16`
Маъмур Икромов ўз постини тарк этиб юзага келаётган хавфни "акробатик" услубда бартараф этди. Қойил!



15`
"Пахтакор" стандарт вазиятига эга бўлди. Бироқ ушбу вазиятдан "шерлар" унумли фойдалана олишмади.



14`
Жасур Ҳасанов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Акс ҳолда "Локомотив"нинг ҳужуми жуда хавфли кўриниш олаётган эди.


13`
Ўйин бироз тинчлангандек. "Пахтакор" вакиллари тўпни ўз назоратларида ушлаб туришга ҳаракат қилишмоқда.



11`
Темур Кападзе узоқдан зарба йўллади. Хавфли, лекин ноаниқ.



10`
Кетма-кет иккита бурчак зарбасини амалга оширган "Локо"нинг ҳужуми хавфли чиқди. "Пахтакор" жарима майдончаси ичида саросима юзага келди. Бироқ тўпни дарвозага жойлаб қўядиган футболчи топилмади.



9`
Руслан Корьяндан зарба! Александр Лобанов бир амаллаб тўпни қайтариб қолди. Бурчак зарбаси.



8`
Жамоалар ҳужумкор футбол кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда.



6`
Темурхўжа Абдуҳолиқовдан зарба! Абдуҳолиқов ҳозирги вазиятда бир ҳимоячини усталик билан алдаб ўтди ва дарвозага зарба йўллади. Тўп эса йўл-йўлакай жамоадошига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.


5`
"Локомотив" ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга эришди. Энди Абрамов жамоаси ҳужумга интилмоқда.


4`
Жарима зарбасидан наф чиқмади. Жамшид Искандеров ҳамда Андреевнинг ўзаро ташкил этган комбинациясидан Игорь Сергеев тўпни боши билан дарвозага йўллади. Маъмур Икромоқ ўз ўрнида.


3`
Станислав Андреев томонидан ошириб берилган тўпни "Локо" ҳимоячилари бартараф этишди. Махарадзе жарима майдончаси ичидан қайтган тўпни жамоадоши узатди. Бироқ "Локо" футболчилари ўз жарима майдончалари олдида қоидани бузишди.





2`
"Пахтакор" ўйинни фаоллик билан бошлади. Илк бурчак тўпи.





1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!




- Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда...


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Футбол мухлисалари ҳамда онажонларимизни байрам билан табриклаган ҳолда Ўзбекистон Суперкубоги-2015 учрашувидан матнли онлайн трансляциясини бошлаймиз! Бугун бош соврин учун Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" ҳамда Ўзбекистон Кубоги соҳиби "Локомотив" жамоалари ўзаро кураш олиб боришади. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Ўйин соат 14:00да бошланди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика