UZ

Сўнгги янгиликлар

08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  1 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  5 07:22Бугун ФИНАЛ  6 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   5 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  13 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  9 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  64 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  3

«Локомотив» футболчилари картингда ўзаро беллашдилар Янгиликлар

«Локомотив» футболчилари картингда ўзаро беллашдилар

Суперлиганинг 10 турини сафарда “Нефтчи” клубига қарши ўтказиб йирик ғалаба билан қайтган “темирйўлчилар”га бир кунлик дам берилди.

Жамоа рахбарияти мураббийлар штаби ва футболчиларни дам олиш кунини мароқли ўтказиш учун “Анҳор-Локомотив” паркига таклиф этди.

Локомотив” ҳомийларидан бири “Анҳор-Локомотив” парки ва “Axelon” картинг клуби авто майдончасига йиғилган мураббийлар ва футболчилар учун ўзаро 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро мусобақа ташкил этилди.

4 гуруҳда 10 нафар футболчи ва мураббийлар штаби куч синашишди ва хар бир гуруҳдан 2 нафар энг яхши натижа кўрсатган иштирокчи финалда иштирок этди.

Финал этапида Садриддин Абдуллаев, Диёр Турапов, Игорь Йелич, Марат Бикмаев, Ҳусниддин Ғофуров, Шухрат Муҳаммадиев ва Сардор Рашидовлар ўзаро беллашдилар.

Якунда эса Марат Бикмаев ҳаммадан тезроқ финиш чизиғини кесиб ўтган бўлса иккинчи ўрин Игорь Йелич ва учинчи ўрин Диёр Тураповга насиб этди.

Мусобақа якунида ғолибларга диплом, медаллар ва ҳар бир футболчига “Axelon” картинг клубига таклифнома тақдим этилди.


3-ўрин – Диёр Туропов

2-ўрин – Игорь Йелич

1-ўрин – Марат Бикмаев


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика