UZ

Сўнгги янгиликлар

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  2 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  2 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  8 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  1 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  3 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

"Локомотив" болалари тақдирланди Янгиликлар

"Локомотив" болалари тақдирланди

Бугунги кунда юртимизга болалар спортига бўлган эътибор юксак даражада экани ҳеч кимгна сир эмас.
Хусусан, болалар футболини ривожи йўлида кенг кўламли иш олиб борилмоқда.

Тошкентда май ойида болалар футболи билан боғлиқ бир неча тадбирлар ўтказилди. 12-15 май кунлари 2006 йилда туғилган болалар ўртасида Акмал Азизхўжаев хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтган бўлса, 16-17 май кунлари болалар ва оммавий футбол кунига бағишланган футбол фестивали ташкил этилди.



"Локомотив"нинг 2006 йилда туғилган болалари ҳотира турнирида совринли учинчи ўринни қўлга киритган бўлишса, футбол фестивалида барча рақиблардан устун келиб, мусобақа ғолибига айланди.



Болаларни муносиб тарзда мукофотлаш мақсадида, Олий Лига 10-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Олмалиқ" учрашувининг танаффус вақтида улар учун тақдирлаш маросими ташкил этиб берилди.



Болаларни "Локомотив" профессионал футбол клуби бош директор ўринбосари Акрамов Тўлабек Аброрович, жамоа бошлиғи Юнусов Қобилжон Бекович, клуб спорт-директори Муқимов Равшан Қобулович, болалар ва ўсмирлар футбол мактаби мудири Саидов Эркин Орифович эсдалик совғалар, медаллар, кубок ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика