UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  0 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  0 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  7 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  38 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  63 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  120 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1035 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11

LLF SUPER LIGAда энг яхшилар аниқланди Янгиликлар

LLF SUPER LIGAда энг яхшилар аниқланди

Ҳаваскорлар ўртасида бўлиб ўтаётган футзал бўйича LLF SUPER LIGAда ноябрь ойининг энг яхшилари тақдирланди.

Ташкилий қўмита ўтган ой якунларига кўра, 4та номинация бўйича энг яхшиларни аниқлаб олди. 

1. Энг яхши дарвозабон

2. Энг яхши футзалчи

3. Энг яхши мураббий

4. Энг чиройли гол муаллифи


Энг яхши дарвозабон - Бекзод Амануллаев (SUZANE)

SUZANE жамоасининг биринчи рақамли посбони Бекзод Амануллаев ноябрь ойининг "Энг яхши дарвозабони" деб топилди. SUZANE ўтган ой тўртта ўйинда уч бор ғалаба қозониб, бир марта дуранг қайд этишида Бекзоднинг ҳиссаси катта бўлди. Қолаверса, у кетма-кет икки бор (8-9 тур) рамзий терма жамоадан ҳам жой олди.

Номзодлар: Сирожиддин Ҳусниддинов (ISTIQLOL), Рустам Шамсимухаметов (PHOENIX), Лазизхўжа Хўжааҳматов (UZPSB).


Энг яхши футзалчи - Санжар Аухатов (SUZANE)

SUZANE жамоаси тўпурари Санжар Аухатов ноябрь ойининг "Энг яхши футзалчиси" деб топилди. Санжар ўтган ой жуда чиройли ўйин кўрсатиб, 4та учрашувда 10та гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, қаторасига уч ўйинда учтадан тўп киритди.

Номзодлар: Жамшид Исаев (PHOENIX), Шуҳрат Аҳмедов (UZPSB), Камолиддин Маҳамадов (UZPOST).


Энг яхши мураббий - Равшан Ражабов (PHOENIX)

PHOENIX жамоаси устози Равшан Ражабов ноябрь ойининг "Энг яхши мураббийи" деб топилди. PHOENIX ўтган ойни Равшан Ражабов қўл остида жуда яхши ўтказиб, 3 ғалаба ва бир дуранг қайд этди. Мураббий ҳар бир ўйинга тўғри тактика танлай олди ва шогирдларига тўғри кўрсатмалар берди.

Номзодлар: Анвар Ачилов (SUZANE), Константин Свиридов (UZPSB), Зафар Муратов (ISTIQLOL).


Энг чиройли гол муаллифи - Нодир Исроилов (DHL)

DHL ҳимоячиси Нодир Исроилов ноябрь ойининг "Энг чиройли гол" муаллифи деб топилди. Нодир 8-турдан ўрин олган PHOENIX билан баҳсда ажойиб гол уришга муваффақ бўлди.

Номзодлар:

Санжар Аухатов. SUZANE - ARGIN ўйинида (7-тур)

Жамшид Исаев. PHOENIX - VOSTOK ўйинида (6-тур)

Азамат Бойматов. VOSTOK - UZPSB ўйинида (8-тур)

LLF SUPER LIGA ташкилий қўмитаси энг яхшиларни тақдирлашда фаол иштирок этган ERMAK савдо белгиси ходими Улуғбек Нарзуллаевга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика