"Ливерпуль" хавбеки жамоанинг мавсумдаги мақсадларини айтиб ўтди
19 сен 2023 15:46
Янгиликлар
"Ливерпуль" хавбеки жамоанинг мавсумдаги мақсадларини айтиб ўтди
"Қизиллар" совринлар учун курашиш ниятида.
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер жамоанинг мавсумдаги мақсадларини айтди.
"Ҳар қандай катта жамоа сингари биз ҳам ўз олдимизга юқори мақсадлар қўймоқчимиз. Биз ушбу клубни Чемпионлар Лигасига қайтаришни ният қилганмиз.
Биз босқичма-босқич олдинги интиламиз ва кейин келажакда бизни нима кутаётганини кўрамиз. Лекин, албатта, "Ливерпул"дек шундай катта клубда сиз барча совринлар учун курашишга интиласиз", – деди футболчи.
"Ливерпуль" 5 турдан кейин 13 очко билан АПЛ турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. Мерсисайдлар навбатдаги ўйинини 21 сентябрь куни Европа Лигаси доирасида ЛАСКга қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар