“Ливерпуль” Суаресни “Арсенал”га 40 млн фунтга сотишни истамади
24 июл 2013 10:19
Янгиликлар
“Ливерпуль” Суаресни “Арсенал”га 40 млн фунтга сотишни истамади
“Ливерпуль” клуби “Арсенал”нинг Луис Суарес учун таклиф этган трансфер баҳосини рад этди.
Таъкидлаб ўтамиз, канонерларнинг таклиф этган нархи сал ғалатироқ бўлган – 40 млн ва 1 фунт. Клубнинг бундай қарорга келишига эса Суареснинг шартномаси бўлимида киритилган нарх сабаб бўлган. Унга кўра футболчига таклиф этиляётган нарх 40 миллиондан фунтдан ортиқ бўлиши керак ва шундагини бу таклифни “Ливерпуль” кўриб чиқиши кўрсатилган.
Бу “Арсенал” таклиф этган 2 нарх бўлди (биринчиси 30 млн фунт). Мерсисайдликлар 26-ёшли футболчини қўйиб юборишмоқчи эмас.
Яқин орада “Арсенал” янги 45 млн фунтлик таклиф билан чиқиши кутилмоқда.
Фикрлар