"Ливерпуль" "Шеффилд" ярим ҳимоячиси Бергега қизиқмоқда
09 июл 2021 13:37
Янгиликлар
"Ливерпуль" "Шеффилд" ярим ҳимоячиси Бергега қизиқмоқда
"Шеффилд Юнайтед" ярим ҳимоячиси Сандер Берге "Ливерпуль" ўйинчисига айланиши мумкин.
"Қизиллар" норвегиялик футболчига ПСЖга эркин агент мақомида кетган Жоржиньо Вейналдумнинг ўринбосари сифатида қарамоқда.
"Ливерпуль" раҳбарияти шунингдек "Фулхэм"дан Андре-Франк Замбо-Ангисса ва "Вест Хэм"дан Матеус Перейранинг вариантини кўриб чиқмоқда, аммо бош мақсад айнан Берге.
Ярим ҳимоячи "Шеффилд Юнайтед"га 2020 йилда "Генк"дан 23 миллион евро эвазига ўтганди. Футболчи ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар