“Ливерпуль-Гол” клуби ёш футболчилар танловини эълон қилади
26 янв 2014 18:30
Янгиликлар
“Ливерпуль-Гол” клуби ёш футболчилар танловини эълон қилади
Мураббийлар штабида эса ўтмишдаги машҳур ўйинчилар – Дилмурод Назаров, Самандар Акбаров, Рустам Яралиев, Асад Расулов ҳамда Отабек Қодиров каби устозлар болаларга футбол сирларини ўргатишмоқда.
“Ливерпуль” клуби 2001, 2002, 2003, 2004, 2005 ва 2006 йилларда таваллуд топган болалар учун танлов эълон қилади ва уларни жамоа сафига чорлайди! Ота-оналар ўз фарзандларини клубга ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва шанба кунлари соат 15:30дан то 18:00гача олиб келишлари мумкин.
Ҳар бир бола ўзи билан бирга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномадан ксеронусха, соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома ва спорт формаси олиб келиши сўралади.
Мурожаат учун телефон: (+998 94) 697 19 22, Миржамил Ғуломов.
Манзил: Озарбайжон маркази ёнидаги сунъий қопламали майдон. Мўлжал: Эски Саракулька кўчаси, эски Тезиковка тарафда.
Фикрлар