Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди
25 май 00:21
Янгиликлар
Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх АПЛ 2024/25 йилги мавсумининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.
Шунингдек, даъвогарлар орасида Лиам Делап ("Ипсвич"), Энтони Эланга ("Ноттингем"), Дин Хейзен ("Борнмут"), Коул Палмер ("Челси"), Жоао Педро ("Брайтон"), Морган Рожерс ("Астон Вилла") ва Вильям Салиба ("Арсенал") ҳам бор эди.
23 ёшли таянч ярим ҳимоячиси Гравенберх 2024/25 йилги мавсумда "Ливерпуль" сафида 48 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.
"Ливерпуль" бу мавсумда муддатидан аввал АПЛ чемпионлигини қўлга киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар