"Лион" устози: "Месси Чемпионлар лигаси режимига ўтди"
14 мар 2019 10:56
Янгиликлар
"Лион" устози: "Месси Чемпионлар лигаси режимига ўтди"
"Лион" бош мураббийи Бруно Женезио Чемпионлар лигаси 1/8 финалида "Барселона"дан учралган мағлубият (1:5) ҳақида фикр билдирди.
"Биз икки хил бўлим гувоҳи бўлдик. Биринчисида бизга қийин бўлди, "Барселона"нинг босимига дош бериш керак эди. Кейин умид пайдо бўлди. Ҳимоя чизиғини юқорироққа кўчирмоқчи бўлдик, аммо "Барселона"нинг савияси бунга имкон бермади. Баҳснинг иккинчи бўлимида яхшироқ ўйин кўрсата бошладик, аммо учинчи голдан сўнг имконият қолмади.
Кўп нарса Лионель Мессига боғлиқ бўлади деб ўйлагандик. У Чемпионлар лигаси режимига ўтди ва дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири эканлигини исботлади" - дейди Женезио.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар