UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  0 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  2 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  10 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  2 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1

Лига кубоги Тожикистон ва Қирғизистон клублари учун очиқ Янгиликлар

Лига кубоги Тожикистон ва Қирғизистон клублари учун очиқ

2019 йилда асос солинган Лига кубоги мусобақаси эшиклари Тожикистон ва Қирғизистон клублари учун очиқ.

Бу борадаги хат ЎФА томонидан ҳар икки мамлакат футбол федерацияларига юборилди. Мусобақага тожик ва қирғиз клубларининг қўшилиши ҳар тарафлама фойдали бўлиши мумкин.

Айтайлик, бизда бир неча йиллардан буён халқаро ўйинлардан четда қолаётган клублар бор. Лига кубогида бошқа мамлакат жамоалари иштирок этса, бу орқали улар халқаро ўйинларга секинлик билан кўникма ҳосил қилиб боради.

Қўшни республика жамоаларининг қўшилиши мухлислар соғинган дербиларни қайтариши мумкин. Душанбе жамоаларининг Самарқанд ёки Бухоро клублари билан тўқнашувлари, Қирғизистон жамоаларининг водий клублари билан ўйинлари катта қизиқишга сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, футбол мухлислари сабаб туризмда ҳам ижобий ўзгаришлар кўзга ташланиши мумкин. Жамоалардан бири қўшни мамлакатга сафар этса, уларни қўллаш учун юзлаб мухлислар ҳам сафарга отланиши катта эҳтимол.

Ҳомийларнинг қизиқиши ортади. Қуръа маросимлари ва футбол учрашувларини камида икки-уч мамлакат фуқаролари кузатиб борса, ўз хизматларини мана шу мамлакатларга таклиф қиладиган компаниялар турнирга қизиқиш билдириши мумкин.

Йилдан-йилга трансляциялар масаласида ўсишга интилаётган Спорт-ТВ учун ҳам янги марралар яқинлашади. Биз ҳамкорликда қўшни мамлакатлар телевидениелари ҳамда федерациялари билан алоқаларни яхшилаш босқичига ўтамиз.

Лига кубоги ҳар бир иштирокчи мамлакат ҳакамлари, комиссарлари, инспекторлари учун ҳам муҳим. Улар халқаро ўйинлар орқали ОФК мусобақалари учун дастлабки тайёргарлик босқичидан ўтиш имконига эга бўлади. Бунда тил муаммоси деярли кўзга ташланмайди.

Кейинроқ мазкур мусобақада Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон жамоалари ҳам иштирок этиши мумкин. Бу билан биз ўрта Осиё жамоаларини бирлаштириб турувчи клублар мусобақасига эга бўламиз, CAFA мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар янада илиқлашади, - деб ёзади ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Рейтинг: +90   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика