UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  1 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  1 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  8 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  8 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  5 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2

Лига Кубоги. "Насаф" "Навбаҳор"га тўртта гол урди, меҳмонларда иккита қизил Янгиликлар

Лига Кубоги. "Насаф" "Навбаҳор"га тўртта гол урди, меҳмонларда иккита қизил

Ўзбекистон Лига Кубоги 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашувнинг 2-дақиқасида Шерзод Насруллаевнинг кучли зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди. 4-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Голбан боши билан дарвозага йўллади, зарба ноаниқ кетди.

8-дақиқада яна Насруллаев жарима майдони ичидан зарба берди, Маматхонов тўпни қайтарди. Кейинги дақиқада "Навбаҳор"нинг ҳужуми вақтида Насимовнинг зарбасини Неъматов қайтарди, сўнгра Мозговой ва Неъматов тўқнашиб кетишди. 

10-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Хожиакбар Юнусовнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвоза чизиғи устида турган ҳимоячи қайтариб юборди. 

17-дақиқада Азиз Ибрагимовнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

21-дақиқада Ҳумоюн Муртозаев бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва ҳисобни очди - 1:0. 

22-дақиқада Ҳумоюн Муртозаев дублга эришди - 2:0. 

23-дақиқада Азиз Ибрагимов рақиб юзига ургани учун майдондан четлатилди. ВИДЕОНИ КЎРИШ

 44-дақиқада Бобурбек Давлатовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 

Биринчи тайм тугади.

Иккинчи тайм бошланди.

49-дақиқада Ғиёс Комилов ўз жарима майдони ичида Мозговойни ушлаб қолгани учун пенальти белгиланди. Умар Эшмуродов 11 метрли жарима тўпидан гол урди - 3:0.

63-дақиқада Бобир Давлатовнинг зарбасидан сўнг, тўп ҳимоячилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди. 

74-дақиқада чап қанотдан оширилган тўпни Нарзуллаев яқин масофадан ноаниқ йўллади.

80-дақиқа. Ғиёсжон Комилов Худоёрхон Саъдуллаевга нисбатан қўполлик ишлатгани учун иккинчи марта сариқ карточка билан "сийланди" ва у қизил карточкага айланиб, майдондан четлатилди.

89-дақиқада захирадан майдонга тушган Худоёрхон Саъдуллаев гол урди - 4:0.  

Учрашувда "Насаф" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.


Лига кубоги, 1-тур
НАСАФ – НАВБАҲОР - 4:0
31 май 2019 йил. Қарши. "Марказий" стадион. 19:15
Ҳакамлар
: Олим Тўйчибоев, Шохруҳ Аъзамов, Равшан Копадзе
Назоратчи: Андрей Клепиков
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Ҳумоюн Муртозаев 21, - 1:0. Ҳумоюн Муртозаев 22, - 2:0. Умар Эшмуродов 50 пенальти, - 3:0. Худоёрхон Саъдуллаев  89, - 4:0.

"Насаф": Абдувоҳид Неъматов, Ҳумоюн Муртозаев, Жўрабек Маннонов, Алишер Юсупов, Дониёр Нарзуллаев (Худоёхон Саъдуллаев, 77), Бобир Давлатов (Сардор Саъдуллаев, 77), Сардор Абдураимов, Акмал Мозговой, Ислом Рашидхонов, Шерзод Насруллаев, Умар Эшмуродов

"Навбаҳор": Мирзоҳид Маматхонов, Азиз Ибрагимов, Славко Лукич (Мирзоҳид Ғофуров, 56), Шаҳзод Шайманов, Баҳодир Насимов, Игорь Голбан, Хожиакбар Юнусов, Абдужамол Исроилов, Ғиёс Комилов, Улуғек Акназаров (Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, 46), Зафар Тўраев

Огоҳлантиришлар: Акмал Мозговой 23, Ғиёс Комилов 49, Абдужамол Исроилов 84,

Четлатишлар: Азиз Ибрагимов 23, Ғиёс Комилов 80.

Рейтинг: +73   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика