UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18СПЛ. "Ал Насср" – "Ал Ҳилол". Марказий учрашувнинг бошланғич таркиблари аниқ!  0 22:00"Барса"дан ҳайдалиши айтилаётган Хавининг ҳеч нарсадан хабари йўқлиги маълум бўлди  4 21:20Расман: “Ювентус” Аллегрини истеъфога чиқарди!  7 21:05АПЛ клуби бош мураббийи: "ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан"  8 20:40Рис Жеймс АПЛнинг 4 та ўйинига дисквалификация қилинди  0 20:15Максим Шацких "йил жанги"да кимга мухлислик қилади?  17 19:53Про лига. "Дўстлик" кетма-кет 8-мағлубиятини "Арал"дан қабул қилиб олди, "Олимпик-MobiUz" мавсумдаги иккинчи ғалабасини Хоразмда қўлга киритди  6 19:28ПСЖ футболчисининг хизматларини Италиянинг 2 клубига таклиф қилди  0 19:00"Реал" Мбаппенинг тақдимотига тайёрланмоқда  5 18:33"Ливерпуль" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  4 18:07Иско оёғи сингани сабабли Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юбориши мумкин  0 17:40Нидерландия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  5 17:06Финишга яқин: А Серия 37-тур превьюси. Шомуродов гол урадими?  7 16:45"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ  10 16:15Ван Перси Нидерландия жамоаси бош мураббийига айланди  0

"Лиепая" билан еврокубокларга чиқмоқчимиз" — Денис Иванков Европага қандай қилиб бориб қолди? Янгиликлар

"Лиепая" билан еврокубокларга чиқмоқчимиз" — Денис Иванков Европага қандай қилиб бориб қолди?

Ўзбек футболида ички чемпионатимизда фаолият олиб бораётган мураббийларнинг хориж жамоаларига йўл олиши кам кузатиладиган ҳолат ҳисобланади.

"Насаф", "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолияти билан таниш ҳисобланган Денис Иванков Латвиянинг "Лиепая" клуби билан шартнома имзолади. Мураббийдан янги жамоаси ва бошқа мавзуларда суҳбатлашдик. 

- Терма жамоа собиқ мураббийи ва унга бефарқ бўлмаган мутахассис сифатида Осиё Кубогидаги чорак финал учрашувидан қандай хулосалар олдингиз?

- Ўзбекистоннинг Осиё Кубогидаги натижасини ёмон демаган бўлар эдим. Ҳар бир чизиқда жароҳат олиб сафдан чиққан етакчи футболчилар бор эди. Осиё Кубоги олдидан Шомуродов кейинчалик Сергеев, Алиқулов ёрдам бера олмади. Бу албатта афсусланарли ҳолат. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман. Таркибимиз тўлиқ бўлганида ишончим комилки финалга чиқа олар эдик. Шундай бўлсада мавжуд таркибдан келиб чиқиб ёмон натижа қайд этмадик, деб ўйлайман. 

- Бундай қисқа муддатдаги ўйинларда пенальтилар сериясига қандай тайёрланиш керак? Фикримча, шу куни Катанецда пенальтилар серияси учун режаси йўқ эди...

- Пенальтилар сериясига келсак, жамоа гуруҳдан чиққач қолган ўйинлардан олдин машғулотларнинг қайсидир қисмини пенальтилар учун ажратиши керак. Ўзбекистон тайёрланганми ёки йўқ билмайман. Бу ҳақида Ўткир Юсупов ва бошқалар билан гаплашганим йўқ. Лекин Катанецдек тажрибали мураббийда бундай вазият учун режа бўлиши керак эди. 

- Дарвоза чизиғида 2,5 йил ичида рақобатни шакллантирмагани Ўткир Юсуповнинг зарарига ишламадими?

- Ўткир Юсуповнинг "огороди"га "тош" отмоқчи эмасман. Лекин рақобат муҳитини ҳосил қилиш, дарвоза чизиғини тартибга солиш терма жамоа ва клубдаги мураббийларга боғлиқ нарса. Рақобатсиз ҳеч нарсага эриша олмайди. Футболчи ёнида рақобатчиси борлигини ҳис қилиши керак. Бу эса рухий тайёргарликка таъсир қилади. У жисмонан тайёр бўлиши мумкин. Лекин рақобатнинг йўқлиги руҳиятга барибир таъсир қилади. Бу нафақат Юсупов балки қолган дарвозабонларга ҳам тегишли. Жамоада ҳеч қандай ротациялар амалга оширилмади. Ўтган мавсумда Санжар Қувватов муносиб бўлса ҳам ўша дарвозабонлар чақирилаверилди. Қувватов клубда барқарор ва яхши мавсум ўтказди. Яна қайтараман бу иш билан терма жамоа мураббийлари шуғулланиши керак. 

- Келинг янги жамоангизга тўхталсак. "Лиепая"га қандай қилиб бориб қолдингиз?

- Латвия клубидан аниқ таклиф бўлди. Якунда шартнома имзоладик. 

- Музокаралар жараёни қандай кечди? Шароитлар қониқтиряптими? Чунки ишлаган жойингизда максимал талаб қиладиган мураббийсиз...

- Клубга келдим. Раҳбарият билан музокаралар олиб бордик. Шароитлар қониқтирди. Ишлаш учун барча нарса бор. Ажойиб мураббийлар штаби билан иш олиб боряпмиз. Клуб президенти футболни яхши кўради ва жамоани қўллаб-қувватламоқда. 

- "Лиепая" билан неча йиллик шартнома имзоладингиз?

- Клуб билан 2 йиллик шартномага имзо чекдик. Биргаликда яхши натижалар қайд этишимиз ва олдинга қараб интилишимиз лозим. 

- Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"дан Латвиянинг 5-ўриндаги жамоасига бордингиз. Мазкур масалада икки клубни бир-бири билан солиштира оласизми?

- "Лиепая" ўтган мавсумда 5-ўринни қўлга киритди. Еврокубокларга йўлланма олиш учун 2 очко етишмади. Бу йилги мақсадимиз еврокубокларга чиқиш. "Пахтакор" эса ўзбек футболининг байроқдори ва бренди. "Лиепая" Латвиядаги даражаси паст жамоа эмас. Бу клубни нафақат Латвияда балки Европада ҳам билишади, ҳурмат қилишади. Латвия чемпионатида ишлаш ҳали насиб қилмади. Шу боис солиштира олмайман. Бунинг учун бироз бўлсада кўникма, таассуротга эга бўлишим керак. 5 март куни чемпионат бошланади. Апрель ойларида бу ҳақида сизга ўз фикрларимни билдира оламан. 

- Саволим Отабек Боймуродов ҳақида. Ўз ёш тоифасида Осиё Кубогида тенгсиз бўлди. Жаҳон чемпионатида қатнашди. Клублар даражасида унга нима етишмаяпти?

- Отабек Боймуродов салоҳиятли дарвозабон. Отабек охирги йилларда олиб борган ишимизни тўғри йўналишда давом эттириши керак. Бежиз Осиё Кубогида энг яхши дарвозабон бўлмади. Унда бели билан боғлиқ муаммолари бор эди. Отабек ва бошқа дарвозабонларга омад тилайман. Ўйлайманки, у ишлашда давом этса, ўз клубида етакчи дарвозабон бўла олади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика