UZ

Сўнгги янгиликлар

15:13Расман: Антонио Конте — "Наполи" бош мураббийи  0 14:41ESPN: Алиссон дунёнинг энг яхши дарвозабони, Аргентинани чемпион қилган Мартинес иккинчи.  2 14:13Туркманистонга қарши учрашувларда кимлар майдонга тушган ва гол урган? Ўзаро ўйинлар тарихи  2 14:12ESPN: "Реал" футболчиси дунёнинг энг яхши ҳимоячиси, "Арсенал" аъзоси иккинчи  2 13:50Туркманистон устози Мерген Оразов: "Эртага ҳимояда тартибли ҳаракат қилган ҳолда вазиятлардан фойдаланишимиз керак"  6 13:16Сречко Катанец: "Эртага асосий таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди. Иккинчи таймда ёшларга имкон берамиз" (матбуот анжумани)  9 12:25Сречко Катанец: "Агар учинчи марта терма жамоани соғлигим туфайли тарк этсам бошқа қайтиб келмайман"  30 11:53Остон Ўрунов Эрон чемпионатининг энг қиммат ўйинчисига айланди, рўйхатда Машарипов ҳам бор  13 11:38ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ Туркманистонга қарши оқ либосда ўйнайди  6 11:05ПСЖ Мбаппенинг клуб ҳақидаги сўзларидан норози. Парижликлар Килианни «пастлик» қилди деб ҳисоблашмоқда  3 10:41Кевин Де Брюйне битта сабаб билан Саудия Арабистонига кўчиб ўтишни ўйлаётганини маълум қилди  13 10:14ESPN айни вақтдаги энг кучли ҳужумкор футболчилар рейтингини тузиб чиқди. Месси 7-ўринда, Роналду эса…  12 09:47Суперкомпьютер Евро-2024 мусобақасида кимларнинг имконияти юқори эканлигини баҳолади  9 09:20Мбаппе ПСЖ билан келишмовчиликлар ҳақида гапирди  13 08:52Ўзбекистон -Туркманистон ўртасидаги учрашув учун чипталар сотувга чиқди. Энг қиммат чипта нархи қанча?  17

"Лиепая" билан еврокубокларга чиқмоқчимиз" — Денис Иванков Европага қандай қилиб бориб қолди? Янгиликлар

"Лиепая" билан еврокубокларга чиқмоқчимиз" — Денис Иванков Европага қандай қилиб бориб қолди?

Ўзбек футболида ички чемпионатимизда фаолият олиб бораётган мураббийларнинг хориж жамоаларига йўл олиши кам кузатиладиган ҳолат ҳисобланади.

"Насаф", "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолияти билан таниш ҳисобланган Денис Иванков Латвиянинг "Лиепая" клуби билан шартнома имзолади. Мураббийдан янги жамоаси ва бошқа мавзуларда суҳбатлашдик. 

- Терма жамоа собиқ мураббийи ва унга бефарқ бўлмаган мутахассис сифатида Осиё Кубогидаги чорак финал учрашувидан қандай хулосалар олдингиз?

- Ўзбекистоннинг Осиё Кубогидаги натижасини ёмон демаган бўлар эдим. Ҳар бир чизиқда жароҳат олиб сафдан чиққан етакчи футболчилар бор эди. Осиё Кубоги олдидан Шомуродов кейинчалик Сергеев, Алиқулов ёрдам бера олмади. Бу албатта афсусланарли ҳолат. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман. Таркибимиз тўлиқ бўлганида ишончим комилки финалга чиқа олар эдик. Шундай бўлсада мавжуд таркибдан келиб чиқиб ёмон натижа қайд этмадик, деб ўйлайман. 

- Бундай қисқа муддатдаги ўйинларда пенальтилар сериясига қандай тайёрланиш керак? Фикримча, шу куни Катанецда пенальтилар серияси учун режаси йўқ эди...

- Пенальтилар сериясига келсак, жамоа гуруҳдан чиққач қолган ўйинлардан олдин машғулотларнинг қайсидир қисмини пенальтилар учун ажратиши керак. Ўзбекистон тайёрланганми ёки йўқ билмайман. Бу ҳақида Ўткир Юсупов ва бошқалар билан гаплашганим йўқ. Лекин Катанецдек тажрибали мураббийда бундай вазият учун режа бўлиши керак эди. 

- Дарвоза чизиғида 2,5 йил ичида рақобатни шакллантирмагани Ўткир Юсуповнинг зарарига ишламадими?

- Ўткир Юсуповнинг "огороди"га "тош" отмоқчи эмасман. Лекин рақобат муҳитини ҳосил қилиш, дарвоза чизиғини тартибга солиш терма жамоа ва клубдаги мураббийларга боғлиқ нарса. Рақобатсиз ҳеч нарсага эриша олмайди. Футболчи ёнида рақобатчиси борлигини ҳис қилиши керак. Бу эса рухий тайёргарликка таъсир қилади. У жисмонан тайёр бўлиши мумкин. Лекин рақобатнинг йўқлиги руҳиятга барибир таъсир қилади. Бу нафақат Юсупов балки қолган дарвозабонларга ҳам тегишли. Жамоада ҳеч қандай ротациялар амалга оширилмади. Ўтган мавсумда Санжар Қувватов муносиб бўлса ҳам ўша дарвозабонлар чақирилаверилди. Қувватов клубда барқарор ва яхши мавсум ўтказди. Яна қайтараман бу иш билан терма жамоа мураббийлари шуғулланиши керак. 

- Келинг янги жамоангизга тўхталсак. "Лиепая"га қандай қилиб бориб қолдингиз?

- Латвия клубидан аниқ таклиф бўлди. Якунда шартнома имзоладик. 

- Музокаралар жараёни қандай кечди? Шароитлар қониқтиряптими? Чунки ишлаган жойингизда максимал талаб қиладиган мураббийсиз...

- Клубга келдим. Раҳбарият билан музокаралар олиб бордик. Шароитлар қониқтирди. Ишлаш учун барча нарса бор. Ажойиб мураббийлар штаби билан иш олиб боряпмиз. Клуб президенти футболни яхши кўради ва жамоани қўллаб-қувватламоқда. 

- "Лиепая" билан неча йиллик шартнома имзоладингиз?

- Клуб билан 2 йиллик шартномага имзо чекдик. Биргаликда яхши натижалар қайд этишимиз ва олдинга қараб интилишимиз лозим. 

- Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"дан Латвиянинг 5-ўриндаги жамоасига бордингиз. Мазкур масалада икки клубни бир-бири билан солиштира оласизми?

- "Лиепая" ўтган мавсумда 5-ўринни қўлга киритди. Еврокубокларга йўлланма олиш учун 2 очко етишмади. Бу йилги мақсадимиз еврокубокларга чиқиш. "Пахтакор" эса ўзбек футболининг байроқдори ва бренди. "Лиепая" Латвиядаги даражаси паст жамоа эмас. Бу клубни нафақат Латвияда балки Европада ҳам билишади, ҳурмат қилишади. Латвия чемпионатида ишлаш ҳали насиб қилмади. Шу боис солиштира олмайман. Бунинг учун бироз бўлсада кўникма, таассуротга эга бўлишим керак. 5 март куни чемпионат бошланади. Апрель ойларида бу ҳақида сизга ўз фикрларимни билдира оламан. 

- Саволим Отабек Боймуродов ҳақида. Ўз ёш тоифасида Осиё Кубогида тенгсиз бўлди. Жаҳон чемпионатида қатнашди. Клублар даражасида унга нима етишмаяпти?

- Отабек Боймуродов салоҳиятли дарвозабон. Отабек охирги йилларда олиб борган ишимизни тўғри йўналишда давом эттириши керак. Бежиз Осиё Кубогида энг яхши дарвозабон бўлмади. Унда бели билан боғлиқ муаммолари бор эди. Отабек ва бошқа дарвозабонларга омад тилайман. Ўйлайманки, у ишлашда давом этса, ўз клубида етакчи дарвозабон бўла олади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика