UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  33 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  1 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  0 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5

"Ли Ман" бош мураббийи Чан Хиу Минг: "Ташкил топганимизга 4 йил бўлди, биз Осиёга ўзимизни танита олдик" Янгиликлар

"Ли Ман" бош мураббийи Чан Хиу Минг: "Ташкил топганимизга 4 йил бўлди, биз Осиёга ўзимизни танита олдик"

ОФК кубоги ярим финалидан ўрин олган "Насаф" - "Ли Ман" (3:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Чан Хиу Минг ва энг яхши футболчи Живанилтон Феррейра иштирок этди.

"Учрашув анча қизиқарли ўтди. "Насаф"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Рақибимиз бугун ўзининг яхши томонларини намойиш этди. Агар бугун тезкор гол ўтказиб юбормаганимизда балки финалга чиқармидик. Бунга кўпчилик ишонмаслиги мумкин, аммо танаффусдан кейин кўпчилик ҳисоб йирик бўлади деб ўйлаганди.

Агар тўқнашув уй-сафар тизимида ўтганида вазият бошқача бўларди. Аслида ҳал қилувчи босқичларни уй-сафар тарзда ўтказиш тарафдориман, шунга қарамай "Насаф"ни ғалаба билан муборакбод этаман.

Режамиз аниқ эди: Ҳимояда ишончли ўйнаш ва қарши ҳужумда имкониятимизни кутиш. Бироқ тезкор ўтказган голимиз режамизга таъсир қилди.

"Ли Ман" клуби ташкил топганига 4 йил бўлди. Мана шу қисқа даврда Осиёга ўзимизни танита олдик, - деди Чан Хиу Минг.




"Бугун жуда яхши жамоага қарши тўп тепдик. Ярим финалда осон рақиб бўлмаслигини билардик. Майдонда қўлимиздан келганича ўйнадик. Бизни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман. Оиламга ҳам раҳмат", - Живанилтон Феррейра.



Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика