Ли Карсли Англия терма жамоасининг вақтинчалик устози этиб тайинланди
09 авг 2024 18:22
Янгиликлар
Ли Карсли Англия терма жамоасининг вақтинчалик устози этиб тайинланди
Бу ҳақда Англия футбол ассоциацияси расман эълон қилди.
Маълум қилинишича, Карсли Англия U-21 терма жамоаси бош мураббийлигидан кетган ва FA доимий бош мураббий топгунига қадар ушбу лавозимда қолади.
"Англиянинг ушбу авлоди билан вақтинчалик бўлса-да ишлаш – катта шараф. Бу футболчилар билан яхши танишман. Англия футбол ассоциацияси янги бош мураббий топгунича миллий термани бошқариб туришдан мамнунман", – деди Карсли.
50 ёшли мутахассис Англия термасини сентябрь ойида кечадиган Ирландия ва Финляндия билан учрашувларда майдонга бошлаб тушади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар