Левандовски ва Роналдуни ортда қолдирган Иммобиле “Олтин бутса”ни қўлга киритди
02 авг 2020 07:36
Янгиликлар
Левандовски ва Роналдуни ортда қолдирган Иммобиле “Олтин бутса”ни қўлга киритди
Италиялик ҳужумчи фаолияти давомида илк маротаба “Олтин бутса” совринни қўлга киритади.
Ушбу соврин учун курашда футболчиларнинг урган голлари чемпионат коэффициентига кўпайтирилиб, ҳисобга олинади. Кучли бешликда гол урган футболчиларнинг ҳар бир голига икки очкодан ҳисобланади.
“Олтин бутса-2020” соврини учун курашган футболчилар:
1. Чиро Иммобиле («Лацио») – 36 гол, 72 очко
2. Роберт Левандовски («Бавария») – 34 гол, 68 очко
3. Криштиану Роналду («Ювентус») – 31 гол, 62 очк
4. Тимо Вернер («Лейпциг») – 28 гол, 56 очко
5-6. Лионель Месси («Барселона») – 25 гол, 50 очко
5-6. Эрлинг Холанд («Боруссия» Дортмунд, «Зальцбург») – 25 голо, 50 очко
7-8. Ромелу Лукаку («Интер») – 23 гол, 46 очко
7-8. Жейми Варди («Лестер») – 23 гол, 46 очко
“Олтин бутса” соврини 1968 йилдан буён Европанинг энг яхши тўпурарига топшириб келинади. Месси ушбу совринни қўлга киритиш борасида мутлақ рекордсмен ҳисобланади. У олти бор “Олтин бутса”га эга чиққан. Криштиану Роналдунинг ҳисобида эса тўртта “Олтин бутса” бор. Шунингдек, яна 9 нафар футболчи икки мартадан ушбу совринни қўлга киритишган.
Фикрлар