Левандовски “Бавария” сафида 100-голини урди
11 мар 2017 23:26
Янгиликлар
Левандовски “Бавария” сафида 100-голини урди
Германия чемпионатининг 24-турида “Бавария” Франкфуртнинг “Айнтрахт” жамоасини йирик ҳисобда (3:0) мағлуб этди.
Учрашувда “дубль”га эришган Роберт Левандовски Мюнхен клуби сафида ўзининг 99- ва 100-голларини киритишга эришди. Бунинг учун унга жамоа сафида 136 учрашувда майдонга тушиш кифоя қилди.
Жорий мавсумда полшалик ҳужумчи 24 учрашувда 21 та гол киритиб, чемпионат тўпурарлари баҳсида “Боруссия” Д ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгдан бир тўпга ортда қолмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар