"Лестер"га "Аталанта" ўйинчиси керак
31 авг 2020 21:53
Янгиликлар
"Лестер"га "Аталанта" ўйинчиси керак
Бергамонинг "Аталанта" клуби ҳимоячиси Тимоти Кастань фаолиятини АПЛда давом эттириши кутилмоқда.
"Лестер" раҳбарияти у орқали "Челси"га ўтиб кетган Бен Чиллуэллнинг ўрнини тўлдирмоқчи.
24 ёшли бельгиялик футболчи "тулкилар"нинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади. Чунки у "Лестер" қизиқаётган "Аталанта"нинг бошқа бир ҳимоячиси Робин Гозенс ёки Николас Тальяфикога ("Аякс") нисбатан арзонроқ.
Кастаннинг ўзи ҳам Англияга кўчиб ўтишга қарши эмас.
Фикрлар