Лэмпард "Реал"га қарши ўйинда Стерлингнинг қанчалар муҳим бўлишини айтди
12 апр 2023 00:33
Янгиликлар
Лэмпард "Реал"га қарши ўйинда Стерлингнинг қанчалар муҳим бўлишини айтди
"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ЕЧЛ чорак финали доирасида "Реал"га қарши ўйинда жамоа футболчиси Раҳим Стерлингнинг қанчалар муҳим бўлишини айтди.
"Стерлингни фантастик футболчи деб ҳисоблайман. У узоқ вақт давомида ўз позициясида лиганинг энг яхшиларидан бири бўлди. Балки, айримлар уни энг яхшиси деб ҳам аташди.
У "Реал"га қарши ўйинларда ўйнайвериб, ўрганиб қолган. Аммо таркибдаги бошқа футболчилар ҳозир бироз ёш. Табиийки, у бошқалардан кўра кўпроқ тажрибага ва футболни тушунувчанликка эга.
"Челси", "Дерби", "Эвертон"да ишлаганимда ёш футболчиларга Стерлингни неча марта намуна қилиб кўрсатганимни билмайман. Чунки у ўшанда ҳар мавсумда 20+ гол урарди. У топ-футболчи", - деди Лэмпард.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар