UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  0 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  5 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  20 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  1 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  6 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  16 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  266 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  6 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  3 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1

Лэмпард: "Мен ҳеч қачон Месси, Роналду ва Мбаппени сотиб олиб беришларини сўрамайман" Янгиликлар

Лэмпард: "Мен ҳеч қачон Месси, Роналду ва Мбаппени сотиб олиб беришларини сўрамайман"

"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард янги салоҳиятли ўйинчиларни танлаб олиши ва таркибни кучайтиришда бевосита иштирок этишини маълум қилди.

"Ҳамкасбларимиз билан ҳар куни жамоани қандай қилиб кучайтиришимиз мумкинлиги ҳақида бир неча соат давомида гаплашамиз.  Бизнинг мулоқотимиз жуда очиқ ва самимий, бундан мамнунман. Албатта, клуб ҳали ҳеч кимни сотиб олмади.

Агар Мбаппе, Роналду ва Мессиларни сотиб олишларини сўрасам, клубдагилар мени тушунмаган бўлишарди. Буни айтмайман ҳам. Мен клуб эгаси билан очиқ суҳбатлашишим ва унга бемалол таклиф беришим мумкин, умид қиламанки биз тўғри йўналишда олға юрмоқдамиз.

Менинг энг муҳим вазифам - машғулот майдонида жамоа билан астойдил ишлаш, чунки мен яхши жамоамиз борлигини биламан", - дейди Лэмпард.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи бошида Спорт арбитраж суди (CАС) "Челси"нинг янги футболчиларни рўйхатга олиш бўйича тақиқини олиб ташлади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика